Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Олий таълимда келгуси йил туб ислоҳотлар амалга оширишга замин яратилади

Олий таълимда келгуси йил туб ислоҳотлар амалга оширишга замин яратилади
30.12.2020

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатини чуқур ҳаяжон билан тингладик. Унда барча соҳалар қатори олий таълимга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, таълимга ёшлар қамровини кенгайтириш, гранд бўйича ўқитишнинг икки баробар оширилиши ва қизларимизнинг ўқиши учунг қўшимча имкониятлар яратилиши ҳақидаги таклифлар бизни жуда қувонтирди.

Президент Мурожаатини тинглаб

Таъкидлаш керакки, бу сайъ-ҳаракатлар чекка ҳудудлардаги ёшларга қўшимча қулайликлар яратишнинг яна бир намунаси сифатида пойтахтимизда янги университет ташкил этилиши таклифи берилганидир. Бу эса амалда тахсил олаётган талабаларга қўшимча рақобат муҳитини шакллантириш билан бирга, замонавий билим бериш ва малакали мутахассислар тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади. Эндиликда чекка жойларда кадрлар танқислиги муаммоси тизимли равишда ҳал этилади.

Мазкур Мурожаатнома юртимиз ривожига бефарқ бўлмаган фуқаролар қатори олий таълим тизимида ишлаётган профессор-ўқитувчиларга катта масъулият юклайди. Бошланаётган янги йилда шундай эзгу мақсадларни амалга оширишда барчамиздан жиддий ёндашишни талаб қилади.

Алшер САМАДОВ,

Тошкент давлат техника университети

Олмалиқ филиали директори, техника фанлари доктори




  • 229