Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Давлат хизматлари агентлигининг янги биноси очилди

Давлат хизматлари агентлигининг янги биноси очилди
05.11.2020
Тошкент вилояти Янгийўл туманида бугун Давлат хизматлари агентлигининг янги биноси тантанали равишда очилди.

Очилиш маросимида Республика Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори У.Мухаммадиев, Тошкент вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи А.Мухаммадиев, туман ҳокими У.Ялгашев ва тегишли мутасадди раҳбарлар иштирок этишди.

Янгидан иш бошлаган ушбу бинода эндиликда Халқ қабулхонаси, Адлия бўлими, ФХДЁ, ДХА каби фаолият турлари аҳолига хизмат қилиб келади.

Ушбу бино замонавий технологиялар билан мужассамлаштирилган. Тошкент вилояти миқёсида илк бора Янгийўл туманида имконияти чекланганлар учун ҳам онлайн хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.



  • 442