Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

"Дарахтлар экканман, баҳорда гуллайди, ёзда эса шиғиллаб мева тугади"

"Дарахтлар экканман, баҳорда гуллайди, ёзда эса шиғиллаб мева тугади"
17.02.2021
Бу гаплардан сўнг, қўшни томонга ҳам мўралаймиз. Бизни қарши олган Озода опани Фозиловани суҳбатга тортдик, бир пиёла чой устида у киши билан гурунг қилдик.

Ҳадисини олганга томорқа кони фойда. Ҳар йили помидор, сабзи, картошка сингари маҳсулотлар етиштириб, яхшигина ҳосил оламиз. Унинг бир қисмини оиламиз ва қўни-қўшнилар билан баҳам кўрамиз. Қолганини бозорда сотиб, кам-кўст учун сарфлаймиз. Турли мевали дарахтлар экканман, баҳорда гуллайди, ёзда эса шиғиллаб мева тугади. Томорқада меҳнат қилишда хислат кўп. Оила тўқ яшайди. Инсон соғлом бўлади. Фарзандлар болаликдан теварак-атрофини, хонадонини саранжом-саришта сақлашга одатланади, — дейди Озода Фозилова.

Озода опа ҳақ гапни айтди. Яхши яшаш, фаровон ҳаёт кечиришни истаган киши аввало ўзи учун ҳаракат қилиши лозим.
Тинчлик-осойишталикни таъминлаш, меҳнат қилиш учун муносиб шароитлар яратилмоқда. Қолгани эса ўзимизнинг интилишимиз, ҳаракатимиз ҳамда меҳнатимизга боғлиқ.

Медиа-тур: 4-қисм


Манба: Зангиота туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 190