Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Чирчиқ шаҳрида Республика даражасидаги муаммо йўқ

Чирчиқ шаҳрида Республика даражасидаги муаммо йўқ
01.09.2020
Ташкил этилганига 85 йил бўлган Чирчиқ шаҳри бугунги кунда тобора замонавий ва кўркам қиёфа касб этмоқда.

Мазкур шаҳарда 48 мингдан зиёд оилада 158 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.

Чирчиқ – саноат шаҳри ҳисобланади. Шаҳарда “Чирчиқ трансформатор заводи”, “Чирчиққишлоқмаш”, “Ўзкимёмаш”, “Электркимёсаноат” (минерал ўғитлар), қаттиқ қотишмалар ва ўтга чидамли металлар корхоналари ишлаб турибди. Шунингдек, бу ерда кўплаб қўшма ва кичик корхоналар фаолият кўрсатади. Қурилиш материаллари, темирбетон конструксиялари ишлаб чиқарилади.

Шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини сайр қиларканмиз “Ҳоким ва ёшлар учрашуви”га гувоҳ бўлдик. Чирчиқ шаҳрида ёшларга яратилаётган имкониятлар, уларни бандлигини таъминлаш учун кўрилаётган чора-тадбирлар, тадбиркорлик билан шуғулланишида давлатимиз томонидан ажратилаётган имтиёзли кредитлар ҳақида сектор раҳбарлари маълумот берди. Ёшлар ўзи дуч келаётган муаммолар билан ўртоқлашди. Улар кўтарган масалалар ҳал этилиши белгиланди.

Учрашувда 2021 йил ТОКИОда бўлиб ўтиши режалаштирилган Олимпиада ўйинларида иштирок этиши кутилаётган Чирчиқ шаҳар спортчилари ва уларни мураббийлари билан музокаралар ўтказилиб, мавжуд муаммоллар, камчиликлар ва таклифлар тингланди. Муаммоларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Кейинги манзилимиз Чирчиқ шаҳридаги Миллий ҳунармандчилик маркази бўлди. Бир ёнда иқтидорли рассомлар сурат чизмоқда, бир ёнда қўли гул ҳунармнадлар ёғочдан санъат асарини яратмоқда, яна бир ёнда эса хотин-қизлар учун либос тикилмоқда.

Мутасаддиларнинг маълум қилишича, бир ой аввал пандемия даврида аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида Миллий ҳунармандчилик маркази ташкил этилди. Мазкур марказдаги 42 дўконга ҳунармандлар жойлаштирилган. Ҳар бир ҳунарманднинг 10 нафардан шогирди бор. Ҳозирги кунда марказда 400 дан ортиқ ҳунарманд иш билан таъминланган. Энг асосийси, улар ижара тўлови тўламайди фақат коммунал тўловларини ўз вақтида амалга оширса кифоя. Бундан ташқари, Чирчиқ деҳқон бозорида ҳунармандлар учун махсус жой ажратилмоқда. У ерда ҳам ҳунармандлар ўз маҳсулотини сотиши, кўргазмасини ташкил этиши режалаштирилган.

Чирчиқнинг марказий кўчалари кенгайтирилиб, ҳайловчилар ва йўловчилар учун барча қулайликлар яратилмоқда. Шаҳарнинг уч асосий кўчаси ва уларга туташ кўчаларнинг автомобил қатнов қисмида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ўз навбатида кўчалари кўркам шаҳарнинг маҳаллалари ҳам ободонлаштирилмоқда.


  • 608