Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Чирчиқ шаҳрида “Оила мактаби” фаолияти йўлга қўйилди

Чирчиқ шаҳрида “Оила мактаби” фаолияти йўлга қўйилди
02.12.2020
Чирчиқ шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Оила мактаби” иш бошлади. Мактабда ошпазлик ва пазандачилик сирларидан сабоқ берувчи ўқув курслари, никоҳ ва оиланинг муқаддаслиги, қайнона ва келин муносабатлари борасида машғулотлар ўтиш учун барча шарт-шароитларга эга алоҳида ўқув ҳамда амалиёт хоналари мавжуд.

“Оила мактаби”га шаҳар имом-хатиби, отинойи, психолог ва ҳурмат ҳамда обрўга эга бўлган шаҳар фахрийлари, канвойи онахонлар, нуроний отахонлар жалб қилинган.

ФҲДЁ бўлимига никоҳдан ўтиш учун ариза берган йигит-қизларга “Оила мактаби” га мурожаат қилиш ва бепул бир ойлик курсларда ўқиш таклиф қилиниб, йўлланмалар берилиши кўзда тутилмоқда.



Манба: Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 289