Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Чирчиқда коммунал соҳа муаммолари муҳокама қилинди

Чирчиқда коммунал соҳа муаммолари муҳокама қилинди
21.08.2020
Чирчиқ шаҳрида Тошкент вилоят ҳокимининг ўринбосари Қ.Ҳамдамов ва Чирчиқ шаҳар ҳокими С. Юсупов иштирокида коммунал соҳага тегишли мутассади ташкилотлар раҳбарлари билан жорий йилнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш тадбирларини жадаллаштириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда шаҳар ҳудудидаги мавжуд кўп қаватли уй-жойлар, ижтимой соҳа объектларини 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига сифатли тайёрлаш, зарур эҳтиёт қисмлари захирасини яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилиш сўнггида вилоят ва шаҳар ишчи гуруҳи аъзоларига тегишли топшириқлар берилди.



Манба: Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 656