Сўровнома
Ҳокимият янгиликлари
Чирчиқда ишсиз ёшларга эътибор

Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Д. Аралов, Ёшлар ишлари агентлиги Чирчиқ шаҳар кенгаши раиси Н. Нурлибаев, "Ёшлар келажагимиз" жамғармаси раиси Ф. Аҳмедов, Бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари ҳамкорлигида Х. Мақсудов, М.Улуғбек маҳалла ёшлари билан учрашув ташкил этилди.
Тадбирдан асосий мақсад ишсиз йигит-қизлар бандлигини таъминлаш бўлиб, тадбиркорлик ёки ҳунармандчилик билан шуғулланиш истагини билдирганларга зарур маслаҳатлар берилди.
Бундан ташқари, меҳнат қилишни хоҳловчи фуқаролар тўғрисида маълумотлар қабул қилинди.
Шунингдек, сектор раҳбарлари ташаббуси билан яратилган янги телеграм боти тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.
-
-
653