Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Бузрук бобо зиёратгоҳи тўғрисида биласизми?

Бузрук бобо зиёратгоҳи тўғрисида биласизми?
18.11.2020
Бекобод туманидаги Бузрук бобо зиёратгоҳи атрофидаги хонадонларда хусусий меҳмонхоналарни ташкил қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти шўъба мудири Ш. Қобилов, бош мутахассис Ж. Шукуровлар маслаҳат ва тавсиялар берди.

Шунингдек, туманда фойдаланишга топшириш муддати яқинлашган хусусий меҳмонхоналар билан яқиндан танишиш ҳамда уларга амалий кўмак бериш мақсадида тадбиркорлар билан суҳбатлашишди.

Маълумот ўрнида, Бузрук бобо зиёратгоҳи мўмин-мусулмонларнинг муқаддас жойи ҳисобланади. Бу ерга нафақат маҳалий, балки, хориждан ҳам зиёратчилар келишади. У кишининг асли исмлари Неъматиллохон ибн Зайнобиддин Мағрибий бўлиб, Ҳазрати Али ворислари бўлмиш Ҳасан ва Ҳусайннинг набираси бўлган. Бузрук бобо мелодий 950 йилларда Бухородан Хўжанд шаҳрига йўл олган. Шу тариқа Бекободни манзилгоҳ этган.



  • 349