Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

“Пахта-2019” мавсумини самарали ўтказиш

12.09.2019
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент вилояти транспорт бошқармаси ходимлари ва Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари ҳамкорлигида “Пахта-2019” мавсумида пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан уюшқоқлик билан йиғиб-териб олишни ташкил этиш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда пахта мавсумида қатнашаётган теримчиларга меҳнат ҳақи тўлаш ҳамда иш кучи етишмовчилиги мавжуд туманларга қўшимча теримчиларни жалб қилиш ва транспорт хизмати билан таъминлаш, ҳосилни тегишли ҳудудлардаги пахта пунктларга ташиш жараёнида хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш ҳамда уни тўлақонли назоратга олиш бўйича сўз юритилди.


Манба: Тошкент вилояти транспорт бошқармаси

  • 933