Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

БОҚИЙ АНЪАНАЛАР ЁШЛАР НИГОҲИДА

25.03.2017
Тошкент Давлат аграр университетида яшариш ва янгиланиш айёмига бағишланган "Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!" мавзуида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Вилоят маънавият тарғибот маркази ходимлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, элимиз ардоғидаги санъат корлар ҳамда университет талабалари иш тирок этган тадбир қизғин давра суҳбати тарзида ўтиб, иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
- Баҳор шодиёналари ҳар доим қалбларимизга ўзгача руҳ олиб киради, - дейди вилоят Маънавият тар ғибот маркази бош мутахассиси Нилуфар Ҳусанбоева. - Бугунги тадбирда ҳам Наврўз байрамининг халқимиз тарихида қандай ўрин тутиши ва унинг аҳамияти ҳақида ёшлар билан дилдан суҳбатлашдик.
Тадбир давомида элимиз ардоғидаги шоир ва адибларнинг ижод намуналари, санъаткорлар ижросидаги байрамона куй-қўшиқлар йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Манба: Абдулазиз МУСАЕВ, "Тошкент ҳақиқати" мухбири.

  • 963