Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Оҳангаронда бўлди

18.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ачилбай Раматов, Тошкент вилоят ҳокими ўринбосарлари Ш.Ҳакимов ва Қ.Ҳамдамовлар билан биргаликда Оҳангарон шаҳрида бўлиб, барпо этилаётган “Болалар технопарки”нинг қурилиш ишлари билан танишди.

А.Раматов технопаркнинг қурилиш жараёни билан танишар экан, шаҳар сектор раҳбарлари ва бошқа мутасаддиларга бинони замон талаблари асосида жиҳозлаш, қурилиш ишларида камчиликларга йўл қўймаслик ҳамда объектни ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан фойдаланишга топшириш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берди.

Эслатиб ўтамиз, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Раматов раислигида 2019 йилнинг 29 июнида ўтказилган 46-сонли йиғилиш баёни асосида Оҳангарон шаҳрида “Болалар технопарки” ташкил этиш ишлари бошланганди. Ҳозирда қурилиш ишлари якунланиб, ободонлаштириш ва бинони жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда.


Манба: Оҳангарон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 612