Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Бўстонлиқдаги Бурчимулла ва Яккатут ҳудудида 100 та аҳоли хонадони сайёҳларга хизмат кўрсатишни бошлади

03.10.2019
Тошкент вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизматидан хабар беришларича, Бўстонлиқ туманидаги Бурчимулла ва Яккатут ҳудудида 100 та аҳоли хонадони янги мавсумда сайёҳларга хизмат кўрсатишни бошлади.
Сайёҳлик соҳаси ривожига алоҳида эътибор туфайли кўплаб объектлар қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида туризм соҳасида умумий қиймати 23,3 миллиард сўмлик 7 та лойиҳа ишга туширилиб, 117 та янги иш ўрни яратилгани фикримиз исботидир.
Албатта, туристик объектлар ва меҳмонхоналар сонига мос равишда сайёҳлар сони ва уларнинг географияси ҳам кундан кунга ортиб бормоқда.
Мисол учун, ўтган ўн ойда бир миллион нафардан кўпроқ меҳмонлар келган бўлса, шундан 171 минг нафари чет эллик туристлар ҳисобига тўғри келади.
Куни кеча бир гуруҳ Буюк Британиялик сайёҳлар вилоятда бўлиб, Бўстонлиқ туманидаги Чимён ва Пирамида масканларида билан яқиндан танишди.
Улар орасида Буюк Британия Лордлар палатасининг умрбод аъзоси бўлган Муҳаммад Шайхнинг самарқандлик рафиқаси Гули Муродова ҳам бор.
– Айни вақтда Буюк Британиядаги ўқув марказида фаолият олиб бораётган бир гуруҳ педагогларни олиб келдим, – дейди Гули Муродова. – Бизнинг бой тарихимиз, бутун дунёни ўз кашфиётлари ва салоҳияти билан забт этган Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Мирзо Улуғбек, Имом Бухорий каби буюк шахслар ҳақида улар билан кўп суҳбатлашганмиз.
Энди эса улар юртимизнинг гўзал тоғлари ва ажойиб масканларини ўз кўзлари билан кўришди. Ватанларига қайтиб, Ўзбекистоннинг яшил ҳудудлари, меҳмондўст инсонлари ва тарихий обидлари ҳақида сўзлаб беришмоқчи. Хотирлар ёзишмоқчи.
Вилоятга йил охирига қадар икки миллион нафар меҳмон келиши кутилмоқда.

Манба: ЎзА

  • 850