Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Битирувчиларнинг олий таълимга қамровини ошириш муҳокама этилди

06.01.2021
Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов умумтаълим мактаблари директорлари билан таълим тизимини яхшилаш ва 2020-2021 ўқув йилида 11-синфни тамомлайдиган 1559 нафар битирувчиларни ОТМларга қамровини ошириш масаласига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Тадбир давомида туман ҳокими мактабларда қўшимча фан тўгаракларини йўлга қўйиш, ўқувчиларнинг қизиқиш ва қобилиятларини ҳисобга олиб, ОТМларга тайёрлаш (репетиторликни йўлга қўйиш), ўқувчиларнинг билимларини доимий таҳлил қилиб бориш учун Давлат тест маркази билан ҳамкорликда назорат тестларини ўтказиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Маълумот учун, 2019-2020 ўқув йилида тумандаги 1437 нафар мактаб битирувчиларидан 17 фоизи олий таълим муассасаларига ўқишга кирган.


Манба: Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 179