Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Биринчи терим баракали келди – фермер пахта сотиш бўйича режани бажарди

Биринчи терим баракали келди – фермер пахта сотиш бўйича режани бажарди
22.09.2020
Оққўрғон туманига уюштирилган пресс-турда илк манзил "Хатирчилик Абдулла" фермер хўжалиги бўлди. Фермер хўжалигининг жами ер майдони 51 гектар бўлиб, шундан 25 гектарида ғалла, 26 гектарида эса ғўза парваришланган.

Пахтадан мўл ҳосил етиштирилди. Фермер Шокир Рўзиев ва жамоанинг самарали меҳнати туфайли бугун уларнинг юзи ёруғ. Мўлжалдагидан анча кўп ҳосил тўплашга муваффақ бўлинди. У шартномаси асосида теримчиларни ишга ёллаган.Уларга меҳнат ҳақи кунбай тўлаб берилаяпти.

Шундай қилиб фермер хўжалиги режадаги 73 тонна ўрнига амалда 74,5 тонна қимматбаҳо саноат хом ашёсини давлат қабул пунктларига топширдилар. Вақтида амалга оширилган агротехник тадбирлар ва меҳнат туфайли фермернинг бугун юзи ёруғ, тили узун бўлиб ўтирибди.

Туман ҳокимлиги, иккинчи сектор штаби томонидан фермер хўжалигининг бу ютуғи мамнуният билан эътироф этилди ва эсдалик совғалари берилди.



  • 431