Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Бешта ташаббуснинг намунавий лойиҳалари Қуйи Чирчиқ мисолида

Бешта ташаббуснинг  намунавий лойиҳалари Қуйи Чирчиқ мисолида
10.11.2020
Медиа-тур иштирокчиларининг кейинги манзили Қуйи Чирчиқ туманидаги “Беруний” МФЙдаги намунавий лойиҳалар билан танишиш билан давом этди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев илгари сурган бешта муҳим ташаббусга кўра, ёшларни муносиб равишда камолга етказиш, уларни маданият ва санъатга, жисмоний тарбия ва спортга, китобхонликни кенг тарғиб қилиш, ҳар бир ҳудудга турли мавзулардаги китоблар етказиб бериш, аёлларни иш билан банд қилиш каби саъй-ҳаракатлар давом этмоқда.

Жумладан, тумандаги “Беруний” МФЙ мисолида мазкур ташаббуснинг намунавий лойиҳаларини кўриш мумкин.

Хусусан, бир неча йиллар қаровсиз ва таъмирталаб ётганБеруний маданият маркази бугун Маданият вазирлиги томонидан 6,5 миллиард сўм маблағ эвазига тўлиқ реконструкция қилинди.

Ҳозир бу ерда рақс, тасвирий санъат, вокал ва хор тўгараклари очилган бўлиб, уларга 200 дан ортиқ ўғил-қизлар жалб этилган.




  • 370