Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Бекобод тумани “Зафар авто бош бекати” фойдаланишга топширилди

29.08.2019
Бугун Мамлакатимизда аҳолига кўрсатилаётган автотранспорт хизматлари сифатини ошириш, йўловчиларни ўз вақтида манзилларига хавфсиз етказиб қўйишни ташкил этиш, чекка ҳудудлар аҳолиси учун ҳам муносиб турмуш шароитларни яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, мазкур йўналишда Транспорт вазирлиги томонидан жойлардаги инфратузилма объектларини барпо этиш, мавжудларини реконструкциядан чиқариш бўйича белгиланган режа асосида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Шунга асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3677-сонли қарорига мувофиқ, Бекобод туман ҳокимининг қарори ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент вилояти транспорт бошқармаси сайи-ҳаракатлари ҳамда таклифи билан тадбиркор О.Бобоевга Бекобод тумани Зафар шаҳарчаси “Тошкент йўли” ҳудудидан “Йўловчи ташувчи транспорт воситаларига авто бош бекати ҳамда автотураргох” қурилиши учун 0.40 г. ер майдони ажратилиб, 2019 йил 28 август куни фойдаланишга топширилди.
Ҳозирги кунда ушбу майдонда замонавий 7 та перонлар қурилиб, Бекобод тумани шаҳар ичи, шаҳар атрофи ҳамда вилоят ичи шаҳарлараро йўналишларида қатновчи автобус, микроавтобус, йўналишли такси йўналишида ҳаракатланувчи автотранспорт воситаларининг ҳаракат жадвали тўғрисида бекатларда ахборот берувчи таблолар ўрнатилган бу эса йўловчилар ўз вақтини самарали ташкил этишда аҳамиятли ўрин тутади.


Манба: Тошкент вилояти транспорт бошқармаси

  • 755