Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Бекобод шаҳрида “Менинг бизнес ғоям” танлови тарғиботи давом этмоқда

08.02.2017
Жорий йилнинг 7 феврал куни “Камолот” ЁИҲ Бекобод шаҳар кенгаши қошидаги “Ёшлар ижтимоий хизматлари маркази”, “Ёш тадбиркор” консультатив маркази томонидан Бекобод шаҳар “Енгил саноат ва хизмат кўрсатиш” касб-ҳунар коллежида битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, уларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, касаначиликни ривожлантириш, ёшларга ўз бизнесини йўлга қўйишда микромолиявий хизматлар кўрсатиш орқали янги иш ўринларини яратиш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва шахсий бизнесларини йўлга қўйишларида учрайдиган мавжуд муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш мақсадида “Менинг бизнес ғоям” танловининг тарғибот тадбири ташкил этилди. “Камолот” ЁИҲ Бекобод шаҳар Кенгаши қошида ташкил этилган “Ёш тадбиркор” консультатив маркази координатори Ш.Туранбоев тарғибот доирасида “Менинг бизнес ғоям” танловининг коллеж битирувчиларига бераётган имконият ҳамда қулайликларини турли хил мисоллар билан келтириб ўтдилар. Тарғибот тадбири якунида танловда қатнашиш истагини билдирган коллеж битирувчиларига тадбирнинг ўзида танлов иштирокчисининг анкетаси тақдим этилди. Танлов анкетасини тўлдирган иштирокчилар ўз бизнес ғояларини киритган ҳолатда бошланғич ташкилоти етакчисига топширишлари таъкидланди.Тарғибот тадбирда жами 130 нафардан зиёд коллеж битирувчилари иштирок этишди.

Манба: Тошкент вилояти "Камолот" ЁИҲ

  • 939