Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

”Бекобод овози” каналида эълон қилинган видеотасвир юзасидан муносабат

05.01.2021
2019 йил 22 декабр куни Бекобод шаҳар ихтисослаштирилган санъат мактаби биносида жойлашган 83-сайлов участкасида халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгаши депутатлигига “23-Андижон” сайлов округи бўйича сайловлар бўлиб ўтди.

Ушбу сайлов участкасида маҳаллий Кенгаш депутатлигига 5 та сиёсий партиядан 5 нафар номзод қўйилди.

Сайлов натижалари бўйича Қодирова Рабия Абдукаххаровна депутат этиб сайланганлиги эътироф этилди.

Сайлов якуни бўйича барча участка ва округ сайлов комиссиялари санаб чиқилган сайлов бюллетенларини шаҳар сайлов комиссияси жойлашган бинога, яъни Жамоат саломатлиги техникуми (тиббиёт коллежи) биносига олиб келинган.

Комиссия аъзолари томонидан олиб келинган бюллетенларнинг барчаси Марказий сайлов комиссияси томонидан тарқатилган махсус қопда ҳамда махсус рақамланган пломбалар билан пломбаланган ҳолда олиб келинган.

Ушбу пломбаланган қоплар ички ишлар ходимлари томонидан шаҳар сайлов комиссияси аъзолари билан махсус темир эшикли ва панжарали хонага сақлаш учун олиб кирилган ҳамда хона муҳрланган.

Видеомурожаатда кўрсатилган ҳолат (бюллетенларни ўзгартириш) содир бўлмаган.

Номзодларнинг бири сайлов ноқонуний ўтган деб шаҳар прокуратурасига мурожаат қилган, ушбу морожаат бир неча бор ўрганиб чиқилган. Ноқонуний хатти-ҳаракатлар аниқланмаган.

Шунингдек, шаҳар прокуратурасининг тақдимномасига асосан 2020 йил 28 феврал куни шаҳар сайлов комиссияси ва 83-участка сайлов комиссияси аъзолари билан биргаликда махсус пломбалар билан муҳрланган 83-сайлов участкага тегишли қоплар очилиб, овоз бюллетенлар қайта саналган ва баённома тузилган. Бюллетенларни қайта саноқдан ўтказиш натижаси 2019 йил 22 декбрда тузилган баённома билан тўғри келган.

Ушбу видеотасвирдаги аёл Н.Нурматова бўлиб, алкоголь маҳсулотлари тез-тез истеъмол қилиши, ичкилик оқибатида ишга бир неча кунлаб чиқмаслик ҳолатларини қайд этилганлиги, ўз вазифасига совуққонлик билан ёндашиш ҳолатлари кўп бор учраган.

2020 йил сентябр ойида Н.Нурматова билан тузилган вақтинчалик меҳнат шартномаси томонлар келишувига асосан бекор қилинган, сабаби мазкур лавозимда доимий фаолият юритган ходим бола парвариши таътилидан ишга чиққан.

Бугунги кунгача Н.Нурматовага маҳалла раиси томонидан моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилиб, ҳолидан хабар олинмоқда.


  • 168