Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Хўжақўрғон маҳалласида мустақиллигимизнинг 28 йиллиги олдидан жуда катта эсда қоларли тадбир бўлиб ўтди

28.08.2019
Бугун Хўжақўрғон маҳалласида мустақиллигимизнинг 28 йиллиги олдидан жуда катта эсда қоларли тадбир бўлиб ўтди. Ўзининг беш ташаббус номли шеърини ўқиб, юртбошимиз меҳрини қозонган Фазилат Ёқубованинг "Фазилат" уй кутубхонаси очилди. Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари Фарҳод Маҳмудов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раиси Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир, вилоят ҳокимининг муовини Одил Тожиев, туман ҳокими Бектемир Ибрагимовлар иштирок этишди. Тадбирда Фазилат Ёқубова юртбошимизга атаб ёзган Ташаккурнома шеърини ўқиб эшиттирди. Фазилат кутубхонасидан Ижод фонди томонидан тақдим этилган 300 турдаги 2000 дан зиёд китоблар жой олди.



Манба: Бўка тумани ахборот хизмати болими.

  • 757