Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Бўка туманидаги бир гуруҳ фаол теримчилар рағбатлантирилди

02.10.2019
Пахта йиғим-терими учун нисбатан мураккаб кечаётган жорий мавсумда ҳам туман далаларида иш қизғин. Белгиланган миқдордан ортиқ пахта хирмонини бунёд этиш йўлида пахтакорлар бор куч ва ғайратини сафарбар этмоқда. Бу борада теримчиларга барча қулай шароит яратилиб, турли маданий-маърифий кўнгилочар тадбирлар ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент вилояти Транспорт бошқармаси бошлиғи ва маъсул ходимлари Тошкент вилояти Бўка туманидаги Хўжақўрғон МФЙдаги “Худойзар-Худойназар“ фермер хўжалиги далаларида бўлиб, йиғим-терим мавсумида жонбозлик кўрсатаётган илғор теримчилар билан учрашди. Тадбирнинг асосий мақсади: пахта ҳосилини йиғиб олишда фаол иштирок этаётган теримчиларни рағбатлантиришдан иборат эди.
Тошкент вилояти Транспорт бошқармаси бошлиғи томонидан ҳашар оши тайёрланиб, теримчиларнинг тушлик дастурхонига ош тортилди. Шунингдек, кунига 100 килограммдан ошириб пахта тераётган бир гуруҳ фаол теримчилар ҳамда шижоаткор фермерларга Транспорт бошқармаси бошлиғи томонидан совғалар топширилди.

Манба: Тошкент вилояти транспорт бошқармаси

  • 876