Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Байрам мушоираси

29.08.2019
Бўстон маданият саройида халқ эъзозидаги шоирлар билан учрашув бўлиб ўтди. Маҳалла аҳли иштирок этган учрашувда Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир, Ўзбекистон Республикаси ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари Ғайрат Мажид, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Шарифа Салимова, “Ёшлик” журнали муҳаррири Фахриддин Ҳайит, “Тонг юлдузи” газетаси муҳаррири, шоир Ахтамқули, шоир Ашурали Боймуродлар иштирок этишди. Учрашувда онани, она Ватанни мадҳ этувчи шеърлар ўқилди.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб ўтказилган учрашув маҳаллада яшовчи ёшу-қарининг хотирасида саодатли кун сифатида муҳрланиб қолади.


Манба: Бўка тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 796