Сўровнома
Ҳокимият янгиликлари
Байрам арафасида оилавий боғча очилди

Қибрай тумани "Меҳнат" маҳалласида давлат-хусусий шерикчик асосида мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини бошлади.
1-сектор ҳудудидаги "Wunderkids" номли оилавий боғча 25 нафар тарбияланувчига мўлжалланган.
Боғчанинг очилиш маросимида туман мактабгача таълим бўлими мудири Ф.Юлдашева сўзга чиқиб, келгусида мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг (3-7 ёш) қамровини ошириш мақсадида оилавий ва хусусий боғчалар сонини кўпайтириш режалаштирилганлиги ва бу борада барча имкониятлардан фойдаланилишини таъкидлади.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда туманда давлат мактабгача таълим ташкилотлари 42 та, оилавий боғчалар сони 20 та ҳамда 9 та хусусий боғчалар фаолият кўрсатяпти.
-
-
230