Сўровнома
Ҳокимият янгиликлари
Барча тадбиркор ва инвесторлар диққатига!

Ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича ислоҳотлар самарадорлигига эришиш мақсадида Тошкент давлат ўрмон хўжалиги бошқармаси Янгийўл туман бўлинмасининг бўш турган ўрмон хўжалиги ер майдонларидан унумли фойдаланиш учун тадбиркорлар ва инвесторларга берилишини маълум қиламиз.
Ўрмон хўжалиги ерларидан фойдаланиш истагини билдирган тадбиркор ва инвесторлар ўзларининг йирик истиқболли лойиҳалари билан 2020 йил 4 сентябрь куни соат 18:00 да туман марказидаги “Амфитеатр” биносига келишлари сўралади.
Шунингдек, шу куни тадбиркорлар ўзларининг муаммолари ва бошқа таклифларини ҳам билдириши мумкин.
Манзил: Янгийўл тумани, Гулбаҳор шаҳарчаси, “Амфитеатр” биноси (мўлжал Янгийўл туман ҳокимлиги).
-
-
632