Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

БАХТИМИЗНИ АВАЙЛАЙЛИК

25.03.2017
Серқуёш Ўзбекистонимизнинг бу йилги баҳори, Наврўзи ўзгача. Бахтиёрлик алёрлари оғушида гуллаб-яшнаётган она юртимиз чеҳрасида истиқлол қуёши балқийди. Бағрида униб ўсаётган келажак авлод камолидан кўз қувнайди.
Кундузлари чароғон, кечалари нурафшон ҳур ўлканинг, она Ватанимизнинг фидоси бўлсак арзийди. Мен ҳар сафар ўқувчиларим ҳузурига ошиқар эканман, уларнинг юз-кўзида мана шу масрурлик, бахтиёрликни кўраман. Зеро, улар ён-атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисалардан, дунёдаги хунрезликлар, тенгдошларининг аянчли тақдиридан яхши хабардор. Демак, бугунги осуда ҳаёт, фаровон турмушнинг қадрини яхши тушунишади. Наврўз кунларидаги шодиёналар, халқимизнинг юз-кўзидаги бахтиёрлик ҳавасини келтираётган хорижлик дўсту ағёрларимиз қанча?! Демак, доимо ҳушёр, огоҳ бўлиш ҳар биримизнинг бурчимиз. Бу борада ота-оналар, айниқса, биз, ўқитувчиларнинг ҳам масъулиятимиз катта. Агар коллеж ўқувчиси бир кун сабабсиз дарс қолдирса, бунга, аввало, ўқитувчи, қолаверса, ота-она айбдор. Бекор қолган ўқувчи эса ёт таъсирларга берилмайди, деб айтолмаймиз. Демак, ҳар қадамда ҳушёрлик, огоҳлик бугунги кун талаби эканини унутмайлик.

Манба: Шоҳида ПЎЛАТОВА, Бекобод шаҳар техника-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси.

  • 1034