Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Бўстонлиқ туманига янги ҳоким тайинланди

Бўстонлиқ туманига янги ҳоким тайинланди
27.08.2020
Бугун, айни пайтда Бўстонлиқ туманида Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессия кун тартибидан ташкилий масала ўрин олган.

Бўстонлиқ туман ҳокими лавозимига Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Инвестицияларни жалб қилиш ва туризм инфраструктурасини ривожлантириш департаменти бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Жўрабек Илҳомович Аҳмедовнинг номзоди кўрсатилди ва депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

Муҳокамалардан сўнг, Ж.Аҳмедов Бўстонлиқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди. 

  • 639