Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Бўстонлиқ тумани комплекс ривожлантирилади

26.09.2020

Бўстонлиқ туманида хизмат кўрсатиш соҳаларини, хусусан туризм соҳасини ривожлантириш, аҳолига маиший, савдо, транспорт, тиббий ва бошқа турдаги замонавий хизматларни кўрсатиш, янги иш ўринлари яратиш, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда аҳоли турмуш даражасини янада ошириш мақсад қилинган.

Вазирлар Маҳкамасининг “2020-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2020 – 2022 йилларда Бўстонлиқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури:

Бўстонлиқ тумани ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва туризм салоҳиятини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режаси;

Бўстонлиқ туманида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати;

Бўстонлиқ туманида йўл-транспорт инфратузилмаси тизимини ҳамда ичимлик сув таъминоти ва канализация тармоқларини яхшилаш, электр энергия, табиий газ, экология, ободонлаштириш ва алоқа тармоқларини қайта қуриш ва модернизация қилиш, ободонлаштириш ва таъмирлаш дастури;

Бўстонлиқ туманида ижтимоий соҳа объектларини янгидан қуриш ва таъмирлаш дастури;

Бўстонлиқ туманида ирригация ва мелиорация объектларини қайта қуриш ва таъмирлаш дастури тасдиқланади.

Дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:

хизматлар соҳаси, хусусан туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва барча мавсумда фаолиятини таъминлаш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш орқали саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш;

туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳоли, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар ва кам таъминланган фуқаролар бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадлари ва турмуш даражасини ошириш;

аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, шу жумладан ички йўлларни ва ижтимоий соҳа объектларини реконструкция қилиш ва қайта таъмирлаш, аҳолининг тоза ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси билан таъминланганлик даражасини ошириш;

ижтимоий соҳа объектлари ҳолатини яхшилаш, биноларини таъмирлаш, ҳудудларини ободонлаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, аҳолига кўрсатиладиган хизматлар сифатини тубдан ошириш.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги туман аҳолисини узлуксиз тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида янгидан «сув тозалаш иншооти» ташкил қилиш ҳамда Бўстонлиқ шаҳарчасига оқава сув тизимини қуриш учун 2020 – 2022 йилларда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки маблағларини жалб қилиш чораларини кўради.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда Бўстонлиқ туманидаги давлат объектлари, шунингдек бошқа бўш турган ер майдонлари ва бино-иншоотлар ҳолатини тўлиқ хатловдан ўтказади.

Энергетика вазирлиги, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ, Сув хўжалиги ҳамда Қурилиш вазирлигининг Бўстонлиқ туманидаги Угам дарёсида 2 та кичик ГЭС қурилиши бўйича таклифларига розилик берилади.

Бунда, Угам дарёсида 2 та кичик ГЭС қуришда:

“Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг “4-сонли қурилиш дирекцияси” МЧЖ – буюртмачи;

“Гидропроект” АЖ – бош лойиҳачи;

“Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖ бош пудратчи ташкилот сифатида белгиланади.

Бўстонлиқ туманининг амалдаги бош режасига асосан Хумсон МФЙ ҳудудидаги суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари тоифасига кирувчи жами 7,06 гектар (“Бўстонлиқ Картошкачилик маркази” МЧЖдаги 4,3 гектар ҳамда фуқародаги вақтинчалик фойдаланишда бўлган 2,76 гектар) ер майдонини якка тартибдаги уй-жой қуриш мақсадида электрон аукцион савдоларига чиқарилишига рухсат берилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг Бўстонлиқ хизмат кўрсатиш ва энергетика касб-ҳунар коллежи 3-сонли касб-ҳунар мактабига айлантириш бўйича таклифларига розилик берилади.


Манба: ЎзА

  • 458