Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Бўстонлиқда тайёрланган маҳсулотлар экспортга жўнатиляпти

Бўстонлиқда тайёрланган маҳсулотлар экспортга жўнатиляпти
14.09.2020
Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳарчасида жойлашган “SALIM TEKS XIMVOLOKNO” масъулияти чекланган жамиятида сифатли ва рақобатбардош синтетик ип маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Бугунги кунда корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар қўшни Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларига ҳам экспорт қилинмоқда.

Корхонанинг йиллик маҳсулот экспорт қилиш ҳажми 10 тоннани ташкил этади.

Енгил саноат соҳаси ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган корхонага Жанубий Корея ва Хитой давлатларидан замонавий асбоб-ускуналар келтирилган.

Улар ёрдамида жамиятда юқори технологиялар асосида пишиқ ип-калава маҳсулотлари ва турли хил рангдаги бўялган иплар ишлаб чиқарилади.

Айтиш жоизки, умумий қиймати 1 миллиард 629 миллион сўмни ташкил этадиган янги лойиҳа фойдаланишга топширилгач, яна 15 та иш ўрни яратилади.



  • 547