Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Бўка туманидаги 15-сонли Меҳрибонлик уйига раҳбар тайинланди

07.01.2021
Жорий йилнинг 5 январь куни Бўка туманидаги 15-сонли Меҳрибонлик уйида вилоят ҳокимлиги ва вилоят прокуратураси масъул ходимлари, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи, Бўка туманининг 4 та сектор раҳбарлари ҳамда Меҳрибонлик уйи ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Бўка туманидаги Меҳрибонлик уйига тайинланган янги раҳбар Эшқобилов Мирхайдар Наримонович жамоага таништирилди.

Мирхайдар Эшқобилов шу кунга қадар Бўка туманидаги 47-умумтаълим мактабида директор вазифасида ишлаб келган.

Педагогик жамоа М.Эшқобиловни қўллаб- қувватлашини, у билан бирга меҳнат қилишга, ҳар томонлама ёрдам беришга ваъда берди.

Шунингдек, Меҳрибонлик уйида рўй берган ҳолат бўйича адолатли қарор қабул қилиб, янги раҳбар тайинлашда яқиндан ёрдам берган вилоят ва туман мутасаддиларига миннатдорчилик билдирди.

Маълумки, жорий йилнинг 2020 йилнинг 30 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Бўка туманидаги 15-сонли Меҳрибонлик уйида олинган “Йўқолсин каламушлар” номли видеотасвир тарқалган эди.

Видеотасвирда 2020 йил 14 декабрда Меҳрибонлик уйи директори вазифасини вақтинча бажариш юклатилган Абдурасул Акмаловни вазифасидан озод қилиш бўйича Тошкент вилояти халқ таълими бошқармасининг буйруғи билан Меҳрибонлик уйига келишганда “бизга бошқа раҳбар керак эмас” деб Абдурасул Акмаловнинг директор вазифасига қайтишини бир гуруҳ техник ходимлар сўраётгани акс эттирилган.

А.Акмаловнинг лавозимидан озод қилиш ҳақида ёзган аризасига кўра, Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан 2020 йил 23 декабрь куни вазифасидан озод қилинган.
Манба: Бўка туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 177