Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Бўка туманида 2021 йилда амалга ошириладиган ислоҳотлар белгилаб олинди

Бўка туманида 2021 йилда амалга ошириладиган ислоҳотлар белгилаб олинди
25.12.2020

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М. Ғаниевнинг 2020 йил 22 декабрь куни Тошкент вилоятига ташрифи давомида ўтказилган мажлисда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, шунингдек, фойдаланишдан чиқиб кетган ерларни қайта фойдаланишга киритиш, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, лалми майдонларда боғ ва токзорлар ташкил қилиш лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига бағишлаб Халқ депутатлари Бўка тумани кенгаши йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Б. Шарипов иштирок этиб, депутатлар ва фаоллар билан туманнинг қишлоқ хўжалиги салоҳиятини ошириш йўналишларини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш кўламини кенгайтириш, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари, кичик саноат корхоналари фаолиятини ривожлантириш орқали аҳолини иш билан банд қилиш масалаларини муҳокама қилди.

Йиғилишда туман ҳокими Н.Аббосов томонидан Бўка тумани ҳокимининг 2020 йил 23 декабрдаги 1193-сон қарори тўлиқ ўқиб эшиттирилиб, иштирокчилар томонидан бандма-банд муҳокама қилинди ва депутатлар томонидан маъқулланди.

Йиғилишда суғориладиган ер майдонлари, сув тежовчи технологияларнинг жорий этиладиган пахта ва ғалла майдонлари, ташкил этиладиган интенсив боғ ва токзорлар, лимончилик, чорвачилик, паррандачилик лойиҳалари ҳамда бошқа масалалар юзасидан манзилли рўйхатлар кўриб чиқилди, шунингдек, туманда "Тошкент силк про" корхонасини 2021 йилда ишга тушириш белгиланди.





  • 196