Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Автобуслар қатнови йўлга қўйилди

19.08.2020
Мамлакатимизга коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 2020 йилнинг 17 августидан бошлаб шаҳар, туман ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича транспорт қатновига рухсат берилди.

Тошкент вилоятида ҳам транспорт қатнови қайта тикланди.

Жорий йилнинг 17 август куни вилоятдаги 40 га яқин корхонанинг 280 та автобуси 142 та йўналишда аҳолига хизмат кўрсатишни йўлга қўйди.

Биринчи куннинг ўзидан бошлаб ва ҳар куни эрталабдан Тошкент вилояти транспорт бошқармаси инспекторлари мавжуд корхоналарда ва автостанцияларда бўлиб, йўриқномалар ўтказмоқда.

Автобуслар қатнови тикланиши муносабати билан ҳаракат жадвалига кўра йўналишга чиқаётган автобуслар тўлиқ дезинфекция қилинади. Ҳар бир ҳайдовчи тиббий ниқоб ва қўлқоп билан таъминланади, ҳарорати ўлчанади.

Ниқобсиз йўловчилар эса автобус салонига чиқарилмайди.

Шунингдек, 30 га яқин корхонанинг 100 дан зиёд йўналишсиз таксилари карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Йўловчилардан ўз соғлиқларига бефарқ бўлмасликлари талаб этилади. Транспорт хизматидан фойдаланаётганда фуқароларимиздан барча карантин қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраймиз.


Манба: Тошкент вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати

  • 650