Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Аукционда сотилган бино ўрнида янги корхоналар бунёд этиляпти

11.11.2020

Паркент тумани “Марказий” МФЙ ҳудудидаги собиқ юқумли касалликлар шифохонаси бино-иншоотлари узоқ муддатдан буён фойдаланилмаётганлиги сабабли яроқсиз ҳолга келиб қолганди.

Президентимизнинг 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида шифохона биноси икки қисмга ажратилиб, биринчи қисми инвестициявий киритиш ва ижтимоий мажбуриятлар шарти билан “SALUS VITA” МЧЖ га сотилди.


“Тиббий соғломлаштириш (диагностика ва стационар) маркази ташкил этиш” учун умумий қиймати 10,0 млрд. сўм инвестиция киритилиб, 50 нафар янги иш ўринилари яратилиши белгиланган. Мазкур лойиҳа келуси йил иккинчи чорагида ишга туширилиши режалаштирилган. Айтиш жоизки, лойиҳанинг амалга оширилиши нафақат туман, балки вилоят аҳолиси учун ҳам катта қулайликлар туғдиради.

Шифохонанинг иккинчи қисмини “YASIN INVEST COLLECTION” МЧЖ сотиб олиб, тикувчилик фабрикаси қуришга киришган. Лойиҳа ташаббускори умумий қиймати 7,0 млрд. сўм инвестиция киритди. Мазкур тикувчилик цехида 250 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Лойиҳани жорий йилнинг IV-чорагида ишга тушириш режалаштирилган. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг барчаси экспортга жўнатилади.


 

Манба: Паркент туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 376