Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари аҳоли хизматида

Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари аҳоли хизматида
24.12.2020
Янги йил байрами арафасида ва байрам кунлари ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли тўлдириш ва нарх-наволарни барқарор сақланишини таъминлаш юзасидан Тошкент вилоятида тизимли ишлар амалга ошириляпти.

Хусусан, вилоятнинг йирик туман ва шаҳар марказларида, деҳқон (озиқ-овқат) бозорларида жорий йилнинг 20 декабридан 2021 йил 10 январига қадар асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари сотиладанган савдо ярмаркалари ташкил этилди.

Ушбу бозорларда ташкил этилган савдо ярмаркаларига "даладан дастурхонга" тамойили асосида 26 турдаги маҳсулотларни воситачиларсиз тўғридан-тўғри етказиб бериш мақсдадида 335 та фермер-деҳқон хўжаликлари, ишлаб чиқарувчи ва қайта ишловчи корхоналар жалб этилди.

Жумладан, савдо ярмаркаларида мол гўшти 47-50 минг сўм, қўй гўшти 55 минг сўм, 1 литр кунгабоқар ёғи 14 минг сўм, товуқ гўшти 18 минг сўмдан ва бошқа маҳсулотлар арзонлаштирилган нархларда аҳоли истеъмолига етказиб берилмоқда.



  • 188