Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Ангрен шаҳар ҳокимлиги малакали кадрларни ишга таклиф қилади

25.08.2020

Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларни малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади:

· Шаҳар ҳокимининг ёрдамчиси

· Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими етакчи мутахассиси

Юқорида кўрсатилган вакант лавозимларга номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

· Шаҳар ҳокимининг ёрдамчиси

1) Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

2) намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиши, стратегик ва таҳлилий фикр юрита олиши, қарорларни тез қабул қила олиши ҳамда уларни бажара олиши;

3) олий маълумотга эга (хорижий олий маълумот устунлик беради);

4) давлат тилини мукаммал даражада билади (хорижий тилларни яхши билиш устунлик беради);

5) юклатилган вазифаларни сифатли ва самарали бажара оладиган;

6) одоб-аҳлоқ нормаларига риоя этади;

7) охирги уч йил давомида давлат органлари ва ташкилотларидан салбий сабабларга кўра белгиланган тартибда бўшатилмаган;

8) давлат органлари ва ташкилотларида камида 2 йил меҳнат стажига эга бўлган;

9) охирги 2 йил давомида бошқарув лавозимларида ёки мазкур лавозимга тенглаштирилган лавозимларда ишлаган бўлиши лозим;

10) педагогика, иқтисодчи, ҳуқуқшунослик мутахассисликларига эга бўлган шаҳсларга устунлик берилади;

11) давлат фуқаролик хизматига доир қонун ҳужжатларини қўллаш учун зарур билим ва кўникмаларга эга бўлган;

12) Windows амаллари, дастурлар бўйича мукаммал билим ва уни қўллаш кўникмасига эга бўлиши;

13) компьютер техникаларининг ишлашини таъминлаш ва носозликларни бартараф қилишни ташкил қила олиши;

14) замонавий рақамли воситаларни ишлата олиш қобилиятига эга бўлиши.

· Ангрен шаҳар ҳокимининг ўринбосари– маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими етакчи мутахассиси

1) Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

2) намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиши, стратегик ва таҳлилий фикр юрита олиши, қарорларни тез қабул қила олиши ҳамда уларни бажара олиши

3) олий маълумотга эга (хорижий олий маълумот устунлик беради);

4) давлат тилини мукаммал даражада билади (хорижий тилларни яхши билиш устунлик беради);

5) юклатилган вазифаларни сифатли ва самарали бажара оладиган;

6) одоб-аҳлоқ нормаларига риоя этади;

7) охирги уч йил давомида давлат органлари ва ташкилотларидан салбий сабабларга кўра белгиланган тартибда бўшатилмаган;

8) давлат органлари ва ташкилотларида камида 2 йил меҳнат стажига эга бўлган;

9) охирги 2 йил давомида бошқарув лавозимларида ёки мазкур лавозимга тенглаштирилган лавозимларда ишлаган бўлиши лозим;

10) педагогика, иқтисодчи, ҳуқуқшунослик мутахассисликларига эга бўлган шаҳсларга устунлик берилади;

11) давлат фуқаролик хизматига доир қонун ҳужжатларини қўллаш учун зарур билим ва кўникмаларга эга бўлган;

12) Windows амаллари, дастурлар бўйича мукаммал билим ва уни қўллаш кўникмасига эга бўлиши;

13) компьютер техникаларининг ишлашини таъминлаш ва носозликларни бартараф қилишни ташкил қила олиши;

14) замонавий рақамли воситаларни ишлата олиш қобилиятига эга бўлиши.

Эътибор беринг!

· Танловда иштирок этаётган номзод бир вақтнинг ўзида кўпи билан 
3 та бўш иш ўрни учун ариза билан мурожаат этиш имконига эга.

· Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

Танлов босқичлари ҳақидаги маълумотлар билан Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳокимлигининг расмий сайти http://angren.uz ҳамда (70) 662 11 06 телефон рақами орқали билиб олишингиз мумкин.

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш муддати:

2020 йилнинг 27 августдан – 11 сентябргача қабул қилинади.

Танлов қуйидаги босқичларда ўтказилади:

1- босқич – ҳужжатларни қабул қилиш;

2- босқич – номзодларнинг вакант лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлигини ўрганиш (Тест асосида);

3- босқич – номзодлар билан суҳбат ўтказиш;

4- босқич – номзодни ишга қабул қилиш тўғрисида тавсия бериш.

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўтганидан сўнг юборилган ариза ва ҳужжатлар қабул қилинмайди.

Мазкур ҳавола орқали ҳужжатларни топшириш тартиби билан танишиб чиқишингиз мумкин.



Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 976