Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Алишер Саъдуллаев Ангрен шаҳри ёшлари билан учрашди

26.09.2019
Расмий статистика: бугунги кунда шаҳарда 30 ёшгача бўлган ёшлар салмоғи – 106 минг 526, шундан 14 ёшдан 30 ёшгача – 57 минг 977, ишсизлар бир минг 535 нафар, ёш оила – 14 минг 955 тани ташкил этади.
Учрашувда турли соҳаларда фаолият юритаётган 400 дан ортиқ ёш йигит-қиз қатнашди. Шу жойнинг ўзида ёшларни қийнаётган муаммоларини тизимли ҳал этиш бўйича Республика штаби ташкил этилди.
Ҳудуд масъуллари иштирокида 19 нафар ёш йигит-қизнинг муаммо ва таклифлари атрофлича ўрганиб чиқилди. Жумладан, ёшларнинг илм-фан, IT-технологиялар, китобхонлик, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича билдирган таклиф ва мулоҳазалари, ташаббусларини амалий жиҳатдан кўллаб-қувватлаш ишлари бошлаб юборилди.
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раиси, шунингдек, ҳудуддаги 18-сонли умумтаълим мактабида ҳам бўлди. Бу ерда Алишер Саъдуллаев жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган ёшлар, профилактик ҳисобда турганлар ҳамда вояга етмаганлар билан дўстона мулоқот ўтказди.
Шу куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси бошчилигидаги фаоллар жисмоний ва ақлий имконияти чекланган ёшлар истиқомат қиладиган хонадонларга бориб, уларни моддий ва маънавий рағбатлантиришди.
Республика ёшлар ташкилотининг раҳбари, шунингдек, ёш тадбиркорлар учун семинар-тренинг ўтиб берди. “Ёш ижодкорлар Кенгаши” аъзолари иштирокида ҳудуддаги иқтидорли ёш ижодкорлар, китобхон ва шоирлар билан учрашув ташкил этилди.
Ўрганишлар натижасида аниқланган муаммоли ҳолатларни бартараф этиш, таклиф ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, истиқболдаги саъй-ҳаракатларнинг йўл харитаси ишлаб чиқилди.
Мазкур тадбирларда вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Тожиев иштирок этди.


Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

  • 900