Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

''Ягона дарча'' маркази

27.03.2017
Бугунги кунда барча тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш “Ягона дарча” марказлари томонидан амалга оширилмоқда. Бошқача айтганда, тадбиркорлик тузилмаларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг мавжуд тарқоқ тизими ўрнига янги, яхлит тизимни яратилди.
Илгари “Ягона дарча” тамойили асосида давлат хизматларини кўрсатиш марказлари туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасига кирар эди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 1 февралдаги “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ эндиликда “Ягона дарча” марказлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқарувига ўтказилди.
Ушбу ўзгариш давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида сансоларлик, бюрократик тўсиқлар ва расмиятчилик ҳолатлари вужудга келишига йўл қўймаслик, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш орқали уларнинг сифати ва самарадорлигини тубдан оширишга қаратилган. Адлия вазирлиги «Ягона дарча» марказлари фаолиятига умумий раҳбарликни ҳамда тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатишга оид қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга ошира бошлади.
Айни кунларда «Ягона дарча» марказлари орқали давлат хизматларини сифатли ва самарали кўрсатишга тўсқинлик қиладиган муаммоли масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш учун тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Республика ва ҳудудий комиссиялари фаолияти йўлга қўйилди. Мазкур комиссиялар тизимли равишда, шу жумладан жойларда халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш орқали муаммоларни аниқлаш ва давлат хизматларининг сифати, очиқлиги ва шаффофлигини оширишга қаратилган зарур чораларни кўриш билан шуғулланиши белгиланган. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Оҳангарон туман прокурори томонидан чора-тадбирлар режаси тасдиқланган бўлиб, туман прокурори ўринбосари, иккинчи даражали юрист А.Маматов бошчилигида маҳаллаларда тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида тадбиркорлар ва маҳалла фуқаролари билан доимий равишда учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Манба: Шаҳло КЎЧИМОВА, Оҳангарон туманидаги “Ягона дарча”маркази директори

  • 1056