Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

“Такро" да яна 100 та иш ўрни яратилади

 “Такро" да яна 100 та иш ўрни яратилади
17.02.2021
Навбатдаги манзил “Такро Осиё” масъулияти чекланган жамияти бўлди.

Тадбиркор Камолиддин Ғиёсов мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиб, “Такро Осиё” масъулияти чекланган жамиятида иш олиб бормоқда.

Тикув-трикотаж маҳсулотлари ва болалар кийими ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилишга ихтисослашган корхонада тумандаги 250 нафар хотин-қизлар ва ёшлар меҳнат қилмоқда.

Олис ҳудудлардан келиб ишловчилар учун 70 ўринли ётоқхона ҳам ташкил қилинган бўлиб, ишчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Шу кунларда корхона фаолиятини кенгайтириш натижасида қўшимча 100 та иш ўрни яратилмоқда.
Тадбиркорнинг таъкидлашича, маҳсулотлар Россияга ва Қозоғистонга экспорт қилинмоқда. Фойда ҳам қилинган меҳнатга яраша бўлмоқда.

Буларнинг барчаси тадбиркорларга берилаётган кенг имкониятлар самарасидир. Ўтган давр мобайнида босқичма-босқич равишда ишлаб чиқариш имкониятларини ошириб, янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда маҳсулот етказиб бериш географиясини ҳам кенгайтиришга эътибор қаратилмоқда.

Медиа-тур: 2-қисм


Манба: Зангиота туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 200