Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

“Ҳарбийлар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

“Ҳарбийлар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди
20.02.2021
Миллий гвардиянинг Чирчиқ шаҳридаги гарнизонида “Ёшлар ойлиги” доирасида 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида “Ҳарбийлар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Тадбир мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти вилоят ва Паркент ўқув спорт клублари, Чирчиқ, Келес СТК, Миллий гвардия ҳамда туман Мудофаа ишлари бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди.

Учрашувда сўзга чиққанлар ватанпарварлик ҳар бир давлат ҳаётининг маънавий асоси ҳисобланиши ва жамиятни ҳар томонлама ривожлантириш борасида энг муҳим сафарбар этувчи куч сифатида намоён бўлиши ҳақида фикрлар билдиришди.

Тадбир давомида иштирокчилар Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳудудий бўлинмаларида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида фикрлар алмашишди.



  • 225