Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

2020 йил 19 декабрда бўлиб ўтадиган Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги Тошкент вилояти ҳокимининг МУРОЖААТИ

2020 йил 19 декабрда бўлиб ўтадиган Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги Тошкент вилояти ҳокимининг МУРОЖААТИ
19.12.2020

Ассалому алайкум, азиз юртдошлар!

Ҳурматли депутатлар, тадбиркорлар ҳамда оммавиий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар!

Бугунги кунда, оғир синов ва машаққатлар билан кечган 
2020 йилни якунлаб, яна бир янги йилни қарши олиш арафасидамиз. Сўз аввалида ҳаммангизни кириб келаётган янги – 2021 йил билан самимий муборакбод этаман! Барчаларингизга тинчлик-тотувлик, сиҳат-саломатлик, файзу барака тилайман!

Қадрли дўстлар!

Муҳтарам Юртбошимиз бошчилигида олиб борилаётган халқчил, ҳаётбахш ислоҳотларнинг энг жозибадор, ўзига хос жиҳатларидан бири, ҳеч шубҳасиз, барча даражадаги раҳбарларнинг, демак, давлатнинг халқ олдидаги ҳисобдорлиги сўзда эмас, амалда реал воқеликка айланди. Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган ва Янги Ўзбекистоннинг ташриф қоғозига айланган сўзлар, яъни, – “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган сўзларни ҳар биримиз ўзимиз учун дастуриламал қилиб олганмиз, десак, асло муболаға бўлмайди.

Бугун Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг мазкур сессиясида сизларнинг тимсолингизда Тошкент вилояти аҳолисига мурожаат йўллар эканман, сўзим аввалида бир мулоҳазани етказишни жоиз кўраман.

Яъни, нисбатан олганда, оғир ва серсинов келган 2020 йилда эришилган ютуқларимиз замирида, шак-шубҳасиз, давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилган, ҳар томонлама чуқур ўйланган, юксак инсонпарварлик тамойилига асосланган сиёсат турганини наинки вилоят ҳокими сифатида, мана шу юрт фарзанди, бир фуқаро сифатида чуқур миннатдорлик туйғуси билан алоҳида эътироф этишни ўз бурчим деб биламан.

Чунки, ўзингизга яхши маълум – пандемия даврида халқимиз оғир кунларни бошдан кечирди. Ўз навбатида, ижро ҳокимияти, ҳуқуқ-тартибот идоралари, энг асосийси, соғлиқни сақлаш соҳаси ишчи-ходимлари жуда катта масъулиятни ўз зиммаларига олдилар.

Юзага келган вазиятда бутун мамлакатимизда бўлгани каби, вилоятимизда ҳам барча куч ва имкониятларимизни халқимиз саломатлигини асраб-авайлашга сафарбар этдик. Карантин бошланган кундан бошлаб, энг оғир ва асосийни юкни Тошкент вилояти шифокорлари, соҳага алоқадор бошқа тармоқлар вакиллари қабул қилиб олдилар. Жуда қисқа муддатларда вилоятимиздаги ижтимоий объектлари карантин ҳудудларига айлантирилди, Ватанимизга чет эллардан қайтган юртдошларимиз ҳамда бошқа меҳмонлар Бўстонлиқ, Қибрай туманларида ташкил этилган илк карантин ҳудудида тиббий назоратда бўлишди.

Бундан ташқари, вилоятимиздаги барча шифохоналарни моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, каронавирус инфекциясига қарши курашда самарали даволаш амалиётини йўлга қўйишда, юқорида айтганимдек, барча имкониятлар ишга солинди.

Ўтган давр мобайнида, шу мақсадда вилоят ҳокимлиги томонидан 20 млрд. 494 млн. сўм ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан 5 млрд. 167 млн сўм дори-дармон ва дезинфекция воситалари захираси, тиббий асбоб ускуналар, автоуловлар учун ажратилди.

Иккита вилоят шифохоналарида ва 19 та шаҳар туман тиббиёт бирлашмаларида каронавирус инфекциясига гумон қилинган беморлар учун провизор ўринлари ҳамда коронавирус инфекияси билан касалланган беморлар учун 6 та ихтисослаштирилган шифохоналари ташкил этилди.

Жами 5 664 нафар тиббиёт ва бошқа ходимлар (врачлар 653 нафар) фаолият юритиб, уларга 30 млрд. 584 млн. сўм қўшимча тўлов амалга оширилди.

Коронавирус касаллигига қарши кураш самарасини ошириш мақсадида, 75 дона ДАМАС (5 млрд. 718 млн. сўм), 9 та Фольсваген (3 млрд. 150 млн сўм), 5 та махсус Исузи (2 млрд. 135 млн сўм) автоуловлари билан таъминланди.

Фурсатдан фойдаланиб, мазкур жабҳада сидқидилдан, фидокорона меҳнат қилган соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига, ҳуқуқ-тартибот идораларига, ҳамма синовларни донишмандлик, сабр-бардош билан енгиб ўтаётган халқимизни икки қўлимни кўксимга қўйиб, миннатдорлик билдиришнинг айни мавриди, деб ўйлайман.

Ҳурматли халқ вакиллари!

Юқорида айтиб ўтганимдек, бугун Сизлар билан биргаликда 2020 йил учун белгилаб олинган вазифаларимиз ижроси ва келгуси йилги устувор йўналиш ва вазифаларни белгилаб олишимиз лозим.

Жорий йилнинг ўтган даврида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.Жумладан:2020 йилда вилоятда ишлаб чиқарилган ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми 57,1 трлн. сўмни, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 102,6 фоизга ташкил этиши кутилмоқда.

Ҳисобот даврида саноат маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми 58 трлн. 229 млрд.сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 103,9 фоизни ташкил этди. Бу соҳада вилоятимизнинг республика миқёсидаги салоҳиятини солиштирадиган бўлсак, мамлакатда жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг қарийб 18% вилоятда жойлашган корхоналарда ишлаб чиқарилмоқда.

Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳажми 
11 трлн. 976 млрд. сўмни ташкил этди. Бу йўналишда вилоятимизнинг улуши республика миқёсида 11,2 фоизни ташкил этиб 3-ўринни эгаллади. Ҳисобот даврида ушбу кўрсаткич бўйича ўсиш даражаси 109,6 фоизни ташкил этди (республика кўрсаткичи 101,9%).

Қурилиш ишлари ҳажми 5 трлн. 496 млрд. сўмни ташкил этиб, бу қўрсатгич республика миқёсида 7,0 фоиз улуш билан Тошкент шаҳридан кейин 2-ўринни қайд этди.

Кўрсатилган хизматлар ҳисобот даврида 15 трлн. 059 млрд.сўмни ташкил этиб, улуши бўйича 7,6 фоиз билан Тошкент шаҳридан кейин иккинчи ўринда қайд этилди. Ҳисобот даврида ушбу кўрсаткичнинг ўсиш даражаси 103,7 фоизга тенг бўлди (республика кўрсаткичи 102,2 %).

Аҳоли жон бошига нисбатан кўрсатилган хизматлар хажми 2019 йилдаги – 4,1 млн.сўмдан, жорий йилда –5,0 млн. сўмга(101,6 %) ўсди.

Аҳолининг реал даромадлари ўтган даврда 26 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 115 фоизга, аҳоли жон бошига ҳисоблаганда 8,8 млн сўмга тенг бўлиб, ўсиш суръати 113,2 фоизни ташкил этди.

Жорий йил учун маҳаллий бюджетнинг даромадлар режаси 
1 трлн. 956 млрд. сўм этиб белгиланган бўлиб, йил якунига қадар белгиланган режа 109 фоизга бажарилиши кутилмоқда.

Вилоятда жорий йил давомида маҳаллий бюджетнинг белгиланган даромад режасининг ошириб бажариш ҳисобига жами 371,7 млрд. сўм қўшимча маблағ шакллантирилди. Бу эса, ижтимоий соҳа ва инфратузилма тизимларида йиғилиб қолган кўплаб муаммоларни ҳал этиш имконини берди.

Ҳурматли тадбир иштирокчилари!

Қуйида энг асосий кўрсаткичларга тармоқлар ва соҳалар кесимида тўхталиб ўтаман. Депутатлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун таъкидлаймизки, маърузанинг тўлиқ вариантни бугун вилоят ҳокимлигининг веб сайтида эълон қилинади. Вақт нуқтаи назаридан, энг муҳим ва асосий кўрсаткичларга тўхталишга ижозат бергайсизлар.

1. Инвестиция.

Жорий йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида вилоятда асосий капиталга киритилган жами инвестициялар ҳажми – 
10 трлн. 857 млрд сўм ва 404 млн. долларни ташкил этди.

Жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида 3 трлн. 644 млрд. сўмлик жами 290 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилди ва уларда 8 минг 40 та янги иш ўринлари яратилди.

Умуман, жорий йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида вилоятимизда жами 295 млн АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилди.

Вилоятда амалга оширилаётган лойиҳаларда инновацион лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Масалан, Юқори Чирчиқ туманидаги "Салубрис Вита" МЧЖда – фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш, Қуйи Чирчиқ туманидаги "Борис Интернейшенл" МЧЖда – геосинтетика маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари шулар жумласидандир.

2. Экспорт ҳажмининг ошиши, янги маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш ва янги бозорларга кириб бориш тўғрисида.

Экспорт ҳажмининг ошиши, янги маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш борасида амалга оширилган ҳаракатлар натижасида жорий йилда 273 та янги корхоналар (161 та саноат, 112 та қишлоқ хўжалиги) экспортга жалб этилиб, вилоятда жами экспорт фаолияти билан шуғулланувчи экспортёр корхоналар сони 578 тага етди.

Шунингдек, ўтган 2019 йилда вилоят экспортёр корхоналари томонидан 307 турдаги 731 хил маҳсулотлар экспортга қилинган бўлса, жорий йилда 411 турдаги 1 048 хил маҳсулотлар экспортга чиқарилди, яъни ўтган йилга нисбатан қўшимча 104 турдаги 317 хил маҳсулот турлари экспорти йўлга қўйилди.

Ҳисобот даврига келиб, 295 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинди. Ушбу кўрсаткичнинг энг катта улуши узум 482 минг тонна, дуккакли экинлар (мош, ловия, нўхат) 35 минг тонна, данакли мевалар (ўрик, гилос, шафтоли, олхўри ва бошқалар) 33 минг тоннага тўғри келмоқда.

Экспорт ҳажмининг ошиши, янги маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш ва янги бозорларга кириб бориш борасида амалга оширилган ишлар натижасида:

- 2020 йил учун белгиланган 603 млн. доллар экспорт прогнози, амалда – 611,8 млн. долларга (17 декабрь ҳолатига) ёки 101,5%га бажарилди;

- ўтган йилга (298 млн. доллар) нисбатан 314 млн долларга кўп маҳсулот экспорт қилинди ва ўсиш суръати 205 фоизни ташкил этди.

3. Муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга оширилган инвестиция лойиҳалари (газ, электр энергияси ва иссиқлик таъминотини янада яхшилаш) борасида амалга оширилган лойиҳалар, жалб қилинган инвестициялар, фойдаланишга топширилган лойиҳалар тўғрисида.

Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш ишларини яхшилаш бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилда аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш даражасини ошириш юзасидан 488,5 км узунликдаги ичимлик ва оқова сув тармоғи, 106 та сув кўтариш иншооти биноси ва 202 та сув кўтариш мосламалари мукаммал ва жорий таъмирланди.Шунингдек, 48,6 км янги тармоқ тортиш орқали 14 539 та аҳолини истеъмолчилари ичимлик ва сув оқова хизмат билан яхшиланади.

2020 йилда Инвестиция дастури бўйича 4 та лойиҳанинг қурилиш ишлари амалга оширилган бўлиб, шундан ичимлик сув тизими бўйича 4 та лойиҳага 29 млрд.сўм маблағ сарфланиб, 27 км ичимлик сув тармоқлари тортилиб, 6 минг нафардан ортиқ аҳолини ичимлик сув таъминотини яхшилашга эришилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2017 йил 3 мартдаги Осиё тараққиёт банки иштирокида “Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида сув таъминоти ва канализация тизимларини реконструкция қилиш ва қуриш (1 босқич) лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (ПҚ-2818-сонли) қарорига асосан 143,8 млн. АҚШ доллар маблағ ҳисобига 6 та йирик лойиҳани амалга ошириш белгиланган.

Бугунги кунда 2 та лойиҳада қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан:

1-лойиҳа Қибрай тумани “Қодирия” сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш (12,3 млн.АҚШ долл.). Бугунги кунда 8 млн.АҚШ долларлик қурилиш пудрат ишлари амалга оширилган. Объект қурилиши 2021 йил 25 июлга қадар якунланиши режалаштирилган.

2-лойиҳа “Қодирия” сув иншоотидан Зангиота тумани “ВУ-3” сув иншоотигача 58 км ичимлик сув қувурини тортиш (10,9 млн.АҚШ долл.). Бугунги кунда 3,3 млн. АҚШ долларлик қурилиш пудрат ишлари амалга оширилган. Объектнинг қурилиши 2021 йил 15 августга қадар якунланиши режалаштирилган.

Ушбу лойиҳани амалга оширилиши натижасида 58 та қишлоқ аҳоли пунктларидаги 265 минг.нафар аҳолини ичимлик сув таъминоти яхшиланади.

Қолган 4 та лойиҳа (120,6 млн.АҚШ доллар) бўйича тендер ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда (2017-2021 йиллар давомида амалга оширилиши белгиланган).

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 июндаги Осиё тараққиёт банки иштирокида “Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида сув таъминоти ҳамда канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш (Фаза-2)” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (516-сонли) қарорига кўра 8 та йирик лойиҳани (124,6 млн. АҚШ доллар)амалга ошириш режалаштирилган.

Иссиқлик таъминоти бўйича

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 апрелдаги 306-сонли қарорига асосан, Чирчиқ шаҳри 1-кичик ноҳияда жойлашган “Юбилейная” қозонхонасини ва иссиқлик тармоқларини 2020-2023 йилларда модернизация ва реконструкция қилиш белгиланган.

Ушбу лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 175 та кўп қаватли уйлар (10 минг хонадон) ва 15 ижтимоий соҳа объектлари марказлашган иссиқлик таъминоти тизими билан таъминланади.

4. Амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, фойдаланишга топширилган йирик инфраструктуравий, ижтимоий-маданий ва бошқа объектлар, уй-жой қурилиши борасида амалга оширилган ишлар, жумладан арзон уй-жойлар, тижорат уйларини ташкил этиш натижадорлиги.

2020 йил вилоятнинг шаҳарларида янги тартибга асосан тадбиркорлар томонидан 798 та кўп қаватли уй-жойлар давлатимиз раҳбари Муҳтарам Президентимиз томонларидан бошланғич бадални имтиёзли субсидиялар орқали тўлаб берилиши белгилаб берилган.

Бу имтиёзли субсидияларнинг 513 таси – уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга, 58 таси – меҳнат мигрантларига, 11 таси – ёш оилаларга, 36 таси – оғир ижтимоий вазиятга тушган аёлларга ажратилди.

Давлат инвестиция дастурлари асосида 150,7 млрд.сўмлик 
49 та ижтимоий соҳада қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, 4 та сув таъминоти ва оқова сув объектлари, 7 та ирригация ва мелиорация объектлари, 2 та маданият вазирлиги объектлари, 3 та спорт объектлари ҳамда 1 та олий таълим объектлари фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, 254 млрд. 700 млн.сўм эвазига 163 та объектда ҳамда 97.4 кмлик умумий фойдаланишдаги ва ички хўжалик йўллари автомобиллар қатнови учун тўлиқ якунланди.

Аҳолини табиий газ билан таъминлаш бўйича жами табиий газ истеъмолчилар сони 618 минг 971 тани ташкил этиб, шундан 608 минг 966 та аҳоли, 10 минг 5 та улгуржи истеъмолчилар мавжуд.

Жорий йилда аҳолини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан,
10,5 км узунликдаги янги тармоқ тортиш орқали қўшимча 9 минг 176 га яқин хонадон табиий газ билан таъминланди.

Вилоятимизда жами 722 минг 728 та электр энергияси истеъмолчилари мавжуд бўлса, шундан 698 минг 373 та аҳоли ва 24 минг 355 та улгуржи истеъмолчилардир. Жорий йил давомида аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, 835 та трансформатор пункти, 2 минг 651 км ҳаво тармоқлари, 17 та юқори кучланишли подстанциялар ва 23 та мойли ўчиргичлар мукаммал таъмирланди ҳамда 5 минг 200 та ёғоч таянч устунлари (сталба) темир-бетонларга алмаштирилди.Шу билан бирга 144 та замонавий янги трансформатор ўрнатилди.

5. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла”. Дастурлари доирасидаги ишлар самарадорлиги.

Вилоятда 2019 йилда 15 та туманнинг 45 та қишлоғида(маҳалла ва овуллари), 7 та шаҳарнинг 21 та маҳаллаларида “Обод қишлоқ” ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида қурилиш, таъмирлаш, қишлоқларнинг архитектуравий қиёфасини ўзгартиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

Дастур доирасида барча манбалар ҳисобидан жами 260,8 млрд. сўм маблағ ўзлаштирилди. Хусусан:

Бюджет маблағлари ҳисобидан 132,5 млрд. сўм бюджет, халқаро молия институтлари ва хорижий давлатлар грант маблағларидан 78,4 млрд. сўм ва бошқа манбалар ҳисобидан 40,1 млрд.сўм маблағ ўзлаштирилди.

6. Ҳудудда янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ҳажмининг ошиши натижасида импорт маҳсулотларининг камайиши, энергия самарадор технологияларни жорий қилиш натижадорлиги.

Вилоят бўйича жорий йилнинг январь-ноябрь ойлари якуни билан Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 27 та корхонанинг 
39 та лойиҳаси доирасида 252 млрд.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб режага нисбатан 170%га бажарилди.

Ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан 7,5 млн.доллар экспортга йўналтирилган бўлиб импорт ўрнини босиш самарадорлиги 25,2 млн.долларни ташкил қилди.

Шу билан бирга, ишлаб чиқаришни бошламаган корхоналарнинг муаммолари доимий равишда бартараф этиб борилмоқда.

Мисол учун: "Кастинг гласс" МЧЖнинг мавжуд муаммолари бартараф этилиб, шиша буюмлари ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди.

"Тех инно" МЧЖнинг синтетик тола ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга тушиш муддати 2021 йилга узайтирилди.

Шунингдек, белгиланган ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичлари камайтирган 10 та корхоналарнинг 15 та лойиҳасининг жорий йил якуни билан ишлаб чиқариш параметрлари ўзгартирилиши юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилмоқда.

Бундан ташқари, дастур доирасида 18 та корхонанинг 30 та лойиҳалари томонидан 119 млрд. сўмлик қўшимча сифатида дастурга киритиш юзасидан вилоят ҳокимлигининг тегишли таклифлари (2020 йил 23 октябрдаги 1/АТ-3-3918-сонли хат)Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этилди.

Жорий йилнинг якуни билан Маҳаллийлаштириш дастури доирасида жами 69 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 338 млрд.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.

7. Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг ижобий натижалари, уларда ташкил этилган юқори технологик ишлаб чиқаришлар ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар.

Муҳтарам Президентимизнинг қарорларига асосан вилоятда умумий ер майдони 178,3 гектар бўлган 35 та ҳудуддан иборат 18 та кичик саноат зоналари фаолият олиб бормоқда. Мавжуд кичик саноат зоналарига умумий қиймати 1 трлн 912 млрд. сўмлик 191 та инвестиция лойиҳалари жойлаштирилган.

Ҳозирда жами 351 млрд. сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиши ҳисобига 101 та лойиҳалар ишга туширилди. Кичик саноат зоналарида жорий йил давомида импорт ўрнини босувчи 19,9 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди ва 3 млн. 652 минг долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.

Мисол учун: Янгийўл туманидаги кичик саноат зонасига жойлаштирилган "ЖТА МИЛК" корхонаси томонидан сариёғ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича умумий қиймати 9 млрд.сўмлик лойиҳа ишга туширилди. Корхонада 70 нафар янги иш ўринлари яратилди ҳамда бугунги кунга қадар 800 млн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Шу билан бирга, бу борада бир мунча камчиликлар ҳам йўқ эмас. Хусусан, бугунги кунда кичик саноат зоналарининг жами 40,9 га ер майдонлари бўш бўлиб, истиқболли инвестиция лойиҳалари жалб этилмаган.

Жумладан, Янгийўл туманида– 13,5 га, Бекобод шаҳарда – 11,3 га,Оҳангарон туманида – 8,5 га, Олмалиқда – 4,1 га, Чирчиқда– 2,4 га майдонларга истиқболли лойиҳалар жойлаштирилмаган.

8. Ислоҳотларни амалга ошириш юзасидан қабул қилинган Фармонлар, қарорлар, баёнлар ҳамда топшириқлар ижросининг ижобий натижалари.

Кейинги йилларда тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш, бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, хусусий мулк устуворлиги ва дахлсизлигини таъминлаш борасида мустаҳкам ҳуқуқий асос яратиб берилди.

Шу билан бирга, каронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирознинг иқтисодиёт, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятига салбий таъсирини юмшатиш ва бизнес вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20 га яқин Фармон ва Қарорлари қабул қилинди.

Натижада, вилоятимиз тадбиркорлари қуйидаги имтиёз ва енгилликларга эга бўлдилар:

- пандемиядан зарар кўрган 419 та кичик бизнес субъектлари 
24,9 млрд. сўмлик мулк ва ер солиғидан озод қилинди;

- 23 минг 806 та кичик бизнес субъектлари (122,8 минг та ишчи) учун ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизга камайтирилиши натижасида тадбиркорлар 100,7 млрд. сўм солиқ имтиёзларига эга бўлди;

- 137 та экспорт қилувчи, ташқи савдо операциялари бўйича дебиторлик қарзлари мавжуд корхоналарга 1 трлн. 968 млрд. сўм миқдоридаги жарималарни қўллаш тўхтатилди;

- 7 минг 142 та тадбиркорларнинг 1,1 трлн. сўмлик кредитларини қайтариш муддати узайтириб берилди.

Ислоҳотлар самараси ўлароқ, республикада, шу жумладан вилоятимизда ҳам аҳолининг бизнесга ишончи ва қизиқиши ортиб, тадбиркорлик фаолияти жадал ривожланишда давом этмоқда.

9. Ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг ўсиш суръатлари, аҳоли жон бошига нисбатан ўзгариши, ижтимоий қўллаб қувватлашга ажратилган маблағлар, аҳоли реал даромадларининг ошиши.

Давлатимиз Раҳбарининг оқилона сиёсатлари туфайли вилоятимизда яқин 3 йилда 22 минг 353 та янги тадбиркорлик субъектлари ёки бошқача айтганда, жами фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларининг 49 фоиздан ортиғи ташкил этилди.

Натижада, бугунги кунга келиб ҳар 1000 иқтисодий фаол аҳолига тўғри келадиган кичик тадбиркорлар сони 34 бирликка етди. Ваҳоланки ушбу кўрсаткич 2016 йилда 18 бирликка тенг бўлган эди.

Маълумки, Давлатимиз раҳбари томонидан ҳар бир туман (шаҳар)да мавжуд имкониятлар ва ишга солинмаган резервлардан фойдаланиб, сўнгги икки йилда тадбиркорлар сонини ўртача икки баробарга ошириш топшириғини берилган.

Шу асосда, 2019 йил давомида 9 минг 695 та (2018 йилга нисбатан 2 баробар кўп), жорий йилнинг ўтган 11 ойида 7 минг 553 та янги кичик бизнес субъекти ташкил этилди.

Лекин, ҳамма туман, шаҳарларда ҳам мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини тадбиркорликка фаол жалб этилмоқда деб хулоса қила олмаймиз.

Жумладан, ўтган 11 ой якуни бўйича янги кичик бизнес субъектлари ташкил этишнинг ойма-ой прогнози Тошкент (69 фоиз), Янгийўл (70 фоиз), Қибрай (71 фоиз),Юқори Чирчиқ (71 фоиз), Бўстонлиқ (77 фоиз), Чиноз (77 фоиз), Оҳангарон (79 фоиз) туманларида ҳамда Чирчиқ (65 фоиз), Янгийўл (73 фоиз), Ангрен (75 фоиз), Бекобод (78 фоиз), Олмалиқ (78 фоиз) шаҳарларида бажарилмасдан вилоят кўрсаткичидан паст бўлди.

Иккинчидан, албатта янги корхоналар ташкил этиш тадбиркорликка бериладиган ягона баҳо эмас. Лекин, аҳолини бизнесга жалб этиш, манфаатли иш ўринларини яратишда муҳим аҳамиятга эга.

Яна бир муҳим масала, янги очилган корхоналарнинг ўз фаолиятини узоқ вақт давом эттиришини таъминлаш бўйича топшириқ 3 йил аввал берилган, лекин бу борадаги ишларимиз сустлигича қолмоқда.

Хусусан, вилоят бўйича таҳлиллар 2018 йилда ташкил этилган 5 080 та корхонадан 85 фоизи, 2019 йилдаги 9 671 тадан
92 фоизи ва 2020 йилдаги 7 602 тадан 96 фоизи бугунги кунда фаолият юритаётганлигини кўрсатади.

Жойлардаги сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг асосий вазифаси ва зиммасига олган мажбурияти – янги иш ўринларини яратиб, эҳтиёжманд оилаларни “темир дафтар”дан чиқариш этиб белгиланган.

Вилоятимизда ўтган 11 ойда 38 минг 276 та доимий иш ўрни ташкил этилди. Натижада, вилоятда “темир дафтар”га киритилган оилалардаги 39 минг 878 нафар ишсиз фуқаронинг қарийб 96 фоизи бандлиги таъминланди.

Лекин, сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг эътиборсизлиги туфайли, Зангиота туманида (76,5%)иш ўринлари яратиш прогнози, Ўртачирчиқ (80,9%) ва Бўстонлиқ (92,8%) туманларида иш ўринларини легаллаштириш прогноз кўрсаткичари бажарилмай қолмоқда.

Шу билан бирга, ўтган 11 ойда Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига 6 минг 369 та мурожаат келиб тушган. Тадбиркорлар билдирган муаммо ва масалалар таҳлили, уларнинг аксариятини ҳудудларнинг ўзида ҳал этиш имкони борлигини кўрсатмоқда.

Шундай бўлсада, тадбиркорлар мурожаатларида бўш ер ва бино ажратиш, муҳандислик ва коммуникация тармоқларига уланиш, кредит олиш ва гаров таъминоти каби масалалар асосий ўринда қолмоқда.

Шу боис, ушбу туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари назоратни ўз қўлларига олиб, ушбу масалани чуқур ўрганиб, аниқланган бўш ер участкаларини аукцион савдоларига қисқа муддатда тўлиқ чиқарилишни таъминлашлари керак.

10. Кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб қувватлаш ва ривожлантириш, “Мономарказлар” ва маҳалла гузарларида аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорликка жалб қилиш масалалари.

Тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги вазифаларни амалга ошириш учун жорий йилда мураккаб синовларга қарамасдан, бизнесни қўллаб-қувватлаш учун етарли ресурслар ажратилиб, барча зарур шароитлар яратиб берилди.

Шу билан бирга, йил давомида қўшимча маблағлар йўналтирилиб, аҳоли ва тадбиркорларга жами 300 млрд. 46 млн. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.

Энди, ҳар биримиз туман (шаҳар)ларда бу пулларни ишлатиш самараси қандай бўлди, деган саволга жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрсак тўғри бўлади деб ўйлайман.

Мисол учун, Бекобод шаҳрида 5,9 млрд. сўм оилавий кредит ажратилиб, 231 та иш ўринлари яратилган. Ёки, 1 млрд. сўм кредит ҳисобига ўртача 39 та янги иш ўрни тўғри келган.

Лекин, 1 млрд. сўм кредит ҳисобига Зангиота туманида атиги 18 та, Ўрта Чирчиқ туманида 19 та, Янгийўл туманида 21 та иш ўрни яратилган холос.

Бу каби ҳолатлардан тўғри хулоса чиқариб, имтиёзли кредитлардан самарали фойдаланиш, жумладан унинг ҳақиқий эгаларини топиб, муҳтожларга йўналтиришимиз зарур.

Шу билан бирга, олдинги йилларда ажратилган маблағлардан фойдаланиш натижадорлигини баҳолаш нуқтаи назаридан оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга улгурган оилаларга оилавий тадбиркорликнинг афзалликларини тушунтириш ва улар фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиш орқали босқичма-босқич уларнинг оилавий корхона сифатидаги расмий фаолиятини ташкил этиш чораларини кўришимиз лозим бўлади.

Шунингдек, кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича январь-ноябрь ойларида 3 минг 294 нафар ишсиз банд бўлмаган фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилди, шундан 952 нафари ўқишни тамомлаган бўлиб, уларнинг 635 нафари турли хил касбларга ўқитилиб, ишга жойлаштирилди. Бугунги кунда 2 минг 230 нафар ишсиз фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилмоқда.

11. Иш жойларини ташкил этиш ва ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш орқали, ишсизлик даражаси ва норасмий бандлар сонини камайтириш натижалари.

Вилоятимизда бугунги кун ҳолатига меҳнат ресурслари сони 
1,6 миллион кишини ташкил этмоқда. Шундан, иқтисодий фаол аҳоли 1 миллион 343 нафар бўлиб, банд аҳоли сони 1 миллион 193 минг кишини ташкил этади(расмий соҳада бандлар 551,4 минг киши, норасмий бандлар 642,1 минг киши).Ишсизлик даражаси 11,1 фоиз ёки 149,7 минг аҳоли ишга муҳтож бўлиб, ишсизлик даражаси йил бошига нисбатан 1,9 фоизга камайишига эришилди.

Янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида жорий йил 11 ойида вилоят бўйича 37 минг 661 та иш ўрни яратилиб, йиллик белгиланган (32471 та) прогноз 116 фоизга бажарилди.

Жойлардаги ҳокимликларнинг тегишли органлари, биринчи навбатда туман (шаҳар) ободонлаштириш бўлимлари фаолияти мувофиқлаштириш, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамланиши ва бошқа шу каби чоралар эвазига, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан жорий йилнинг 11 ойи давомида 36 минг 642 киши (жумладан, 12162 нафар аёллар, 7561 нафари ёшлар) ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилиб, бандлиги таъминланган. Уларнинг иш ҳақи тўлови учун Жамоат ишлари жамғармасидан 32 миллиард 600 миллион сўм тўлаб берилди.

12. Меҳнат муҳожирларни қайтариш борасидаги ишлар, уларни иш билан таъминлаш ва ўз салоҳиятларини рўёбга чиқаришга қулай шароит яратиш борасидаги ишлар натижалари.

Бугунги кунда вилоятимиз аҳолисининг 92 минг 500 нафари хориж давлатларида меҳнат қилмоқда, улардан 51 минг нафари эркаклар, 41 минг 500 нафари аёлларни ташкил этади.

Уларнинг асосий қисми Россия (57,2%), Қозоғистон (25,1%), Туркия (6,4%) ва Жанубий Кореяга( 0,9%) тўғри келади.

Хориж давлатларида ишлаб келаётган меҳнат мигратларини яшаш манзилларига қайтариш, уларга муносиб иш ўринларини ташкил этиш мақсадида, жорий йил 11 ойида 36 минг 900 нафар меҳнат муҳожирларини яшаш манзилларига қайтарилиб, 27 минг 300 нафари билан масъул мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида суҳбат ўтказилди ҳамда 15 минг 300 нафарини иқтисодиётни турли соҳаларида бандлиги таъминланди.

13. “Темир дафтар”га киритилган оилалар, уларни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликдан чиқариш бўйича кўрилган чоралар, “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати натижалари. “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларини шакллантириш бўйича амалга оширилган ишлар.

Жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига вилоят бўйича 50 минг 642 та ёрдамга муҳтож оилалар ва улардаги 210 минг 548 нафар аҳоли ҳақидаги маълумотлар “saxovat.argos.uz” электрон тизимига киритилди.

Бугунги кунда туман ва шаҳар Халқ депутатлари кенгаши қарорлари асосида жами 28 минг 70 та (55%) оилалар рўйхатдан чиқарилган бўлиб, ҳозирда 22 минг 572 та оила (87 минг 699 нафар аҳоли)“Темир дафтар”да эҳтиёжманд оилалар рўйхатидан жой олган.

“Темир дафтар”даги оилаларда 41 минг 814 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз оила аъзолари бўлиб, уларнинг ишлаш истаклари фаолият турлари бўйича аниқлаб олинди ҳамда бугунги кун ҳолатига 40 минг 287 нафари(96,3%) ишга жойлаштирилди.

Ҳурматли Президентимизнинг жорий йил 30 июлдаги фармонларига (ПФ-6038)асосан, “Темир дафтар”га киритилган 22 минг 492 та оилага жами 20 млрд. 851 млн. сўм миқдорида бир марталик нақд пул кўринишида моддий ёрдам ажратилди. Вазирлар Маҳкамасининг 346-сон фармойиши бўйича 10 млрд 587 млн сўм миқдорида ҳамда ПҚ-4815-сон қарорга асосан 20 минг 250 та оилаларнинг 16 ёшгача бўлган 40 минг 781 нафар болаларига 20 млрд. 390 млн.сўм пул маблағлари етказиб берилди.

Давлат раҳбарининг топшириқларига мувофиқ, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллий бюджет даромадлар режасидан орттириб бажариладиган қисми ҳамда бошқа манбалар ҳисобидан маблағларини жалб қилган холда "ТЕМИР ДАФТАР" ҳамда "ЁШЛАР ДАФТАРИ"ва "АЁЛЛАР ДАФТАРИ" жамғармаларига бугунги кунга (17 декабрь)қадар 35,3 млрд. сўм маблағлар шакллантирилди.

14. Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлиги тўғрисида.

Жорий йилнинг якунига қадар чорвачилик субъектларидаги йирик шоҳли қорамоллар сони 122 минг бошга (2019 йилга нисбатан 104 % га), шундан сигирларни 38 минг бошга (2019 йилга нисбатан 102,8 % га),ошириш режалаштирилган.

2020 йилда чорвачилик субъектлари томонидан 140 минг тонна(2019 йилга нисбатан 129 %)сут, ҳамда 76 минг тонна
(2019 йилга нисбатан 131 %)гўшт ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бугунги кунда ушбу режани амалга ошириш мақсадида, чорваси ривожланган мамлакатлардан 4 минг 548 бош наслли қорамоллар ва Қозоғистон Республикасидан 43 минг бошдан ортиқ гўшт йўналишидаги қорамоллар олиб келинди.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 23 октябрдаги “Оҳангарон туманида чорвачилик комплексларини ташкил этиш” тўғрисидаги (890-сонли) қарорига асосан Оҳангарон туманида 36 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа учун жами 19 минг 649 гектар ер ажратилди.

Бугунги кунда қорамолчилик йўналишидаги 8 та лойиҳа ишга туширилиш ҳисобига четдан 1 минг 49 бош наслли қорамоллар ҳамда қўйчилик йўналишидаги 4 та лойиҳа доирасида 5 минг 
576 бош наслли қўй олиб келинди.

15. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ирригация тизими ва суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициентини ошириш, сув тежамкор технологияларни жорий этиш натижалари тўғрисида.

Вилоятда 2020 йилда сув ресурсларидан фойдаланиш механизмларини тубдан ислоҳ қилиш, улардан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Вилоят бўйича 3157 км узунликдаги 418 дона хўжаликлараро каналлардан йил давомида 161 та каналда 789 км ҳажмда ёки йиллик режага нисбатан 99 % га тозалаш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

photo_2020-12-19_15-55-25 (2).jpg

2020 йил ирригация объектларида қуриш ва реконструкция қилиш манзилли дастурига асосан 17 та объектларда реконструкция ва қуриш ишлари режалаштирилган.

Барча объектларда ишлар бошланиб, 12,8 км канал, 0,08 км узунликдаги дамбани ҳимоялаш ишлари, 0,2 км узунликдаги гидроузелда ҳимоя ишлари, 0,24 км узунликдаги қирғоқ ҳимоялаш, 2,3 км суғориш тармоғини реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди.

Томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологияларни жорий этиш 3 минг 190 гектар режалаштирилган бўлиб, амалда 3 минг 894 гектар жами режага нисбатан 122 % майдонда сув тежовчи технологиялар жорий этилди. Натижада 8,2 млн.м3 сув иқтисод қилишга эришилди. Жумладан “Бўстонлиқ картошкачилик маркази” МЧЖ томонидан 650 гектар майдонда ёмғирлатиб суғориш технологияси ишга туширилди.

Мелоратив ҳолати яхшиланиб, қайтадан фойдаланишга киритиладиган жами 8 минг 734 гектардан майдонларнинг 7 минг 927 гектар (91%) майдони 1-босқичда (апрель-ноябрь ойларида) фойдаланишга киритилиб, қолган 806 гектар майдонда ишлар давом эттирилмоқда.

2020 йилда соҳага 106,4 млрд сўм бюджет маблағлари ажратилган, шундан 33,8 млрд сўм (32 фоиз) мавжуд 152 та насос станциясининг электр энергияси харажатларига йўналтирилган.

Вилоятдаги 5 та (100 %)сув иншоотида сув ҳисобини юритиш тизими, 2 та (0,1%) насос станциясида электр энергияси истеъмолининг автоматлашган назорат тизими жорий этилган.

16. Мактабгача таълим муассасаларида амалга оширилган ислоҳотларнинг ижобий натижалари тўғрисида.

Бугунги кунда вилоятда 923 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият кўрсатиб, шундан 484 та давлат, 114 та хусусий, 27 та Давлат хусусий шерикчилиги асосидаги нодавлат ва 272 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ҳисобига тўғри келади.

Вилоятдаги мавжуд 220 минг 595 нафар 3-7 ёшли болаларнинг 106 219 нафари ёки 57,3 фоизи мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган.

Давлатимиз раҳбари томонидан соҳага оид қабул қилинган қарор ва фармонлар натижасида вилоятда янги замонавий боғчалар барпо этилиб, қисқа вақт ичида мактабгача таълим ташкилотлари сони 22 фоизга ошди.

Энг муҳими, сўнгги уч йил ичида болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш кўрсаткичи 27,2 фоиздан жорий йил якунига 57,3 фоизга ўсди.

17. Халқ таълими тизимида амалга оширилган ислоҳотларнинг натижадорлиги тўғрисида.

Жорий йил “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”да муҳтарам Юртбошимиз шундай саволни ўртага қўйган эдилар: “Бир ўйлаб кўрайлик, дунёдаги ривожланган давлатлар қандай қилиб юксак тараққиёт ва турмуш фаровонлигига эришмоқда? Энг аввало, илм-фан ва таълимга қаратилган улкан эътибор туфайли эмасми?”

Шу маънода, вилоятимизда таълим-тарбия соҳасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, таълим соҳасига берилаётган эътибор ва ажратилаётган маблағлар тўғрисида айтадиган бўлсак, сўнгги 2 йил давомида биргина таълим тизимини ривожлантиришга давлат бюджетидан 
400 млрд. сўмга яқин маблағлар ажратилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2019 йил 1-3 июнь кунлари вилоятга ташрифлари давомида берилган топшириққа асосан вилоятдаги халқ таълими муассасаларини таъмирлаш, қўшимча бино қуриш ҳамда жиҳозлаш учун 200 млрд.сўм қўшимча маблағ ажратилди.

Бунга асосан, жами 56 та таълим муассасасидан 36 та объектда мукаммал таъмирлаш, 19 та объектда реконструкция, 1 та янги қурилиш ишлари ҳамда таълим муассасаларини жиҳозлаш амалга оширилди.

Таълим муассасаларини замонавий тарзда жиҳозлаш ишлари давом эттирилмоқда. Барча туман ва шаҳарлардаги мактабларга жами 4 минг 228 та компьютер, 31 та мактабга мебель жамламаси тарқатилди.

2020-2021 ўқув йилидан Нурафшон, Чирчиқ шаҳарлари, Қибрай ва Оққўрғон туманларида 1 тадан, вилоятда жами 4 та умумтаълим мактабларида математика фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари ўз иш фаолиятини бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 
6 ноябрдаги (ПФ-6108-сон) “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида тизимдаги навбатлилик коэффициенти 0,7 дан паст бўлган 168 та умумтаълим муассасалари аниқланди.

Бугунги кунда шулардан 8 тасини инвестиция киритиш шарти билан тажриба-синов тариқасида хусусий сектор вакилларига 
5 йилга ишончли бошқарувга (кейинчалик узайтириш ҳуқуқи билан)бериш таклифлари берилди.

Мухтасар айтганда, Президентимиз томонидан илгари сурилган “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ғоясини ҳаётга татбиқ этишда ҳал қилувчи куч бўлган устоз ва мураббийларга етарли шарт-шароит яратиб бериш, таълимни ташкил этишга бош-қош бўлиш барчамизнинг энг асосий вазифамиз бўлиб қолади.

18. Вилоят соғлиқни сақлаш тизимида 2020 йилда амалга оширилган ишлар натижадорлиги тўғрисида.

Соғлиқни сақлаш бирламчи тизимида вилоят аҳолисига 58 та қишлоқ врачлик пунктлари, 86 та оилавий поликлиникалар, 19 та кўп тармоқли марказий поликлиникалар ва 53 та вилоят шифохоналари тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Вилоят Соғлиқни сақлаш тизимида 12 нафар тиббиёт фанлар доктори, 40 нафар тиббиёт фанлари номзодлари ва 2 644 нафар (58%) тоифага эга ходимлар фаолият олиб бормоқдалар.

Жорий йилда соғлиқни сақлаш соҳасига бюджетдан 1 трл 112,7 млрд сўм маблағ ажратилди.

Вилоятда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, бирламчи тиббиёт муассасалари самарадорлигини ошириш ҳамда моддий техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида охирги икки йил давомида 40 та тиббиёт муассасалари реконструкция қилинди ҳамда мукаммал таъмирланди.

Жами 101 та, жумладан, 2019 йилда 68 млрд. сўм. маблағ ҳисобидан 28 та, қўшимча 300 млрд эвазига 71 та объектда, 2020 йил Инвестиция дастури доирасида ажратилган 14 млрд. сўм маблағ ҳисобидан 2 та тиббиёт муассасалари реконструкция қилинди.

Тошкент, Янгийўл ва Чиноз туманлари тиббиёт бирлашмаларида марказий шифохона янгидан барпо этилди ва замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди (МСКТ, Рақамли рентген аппарати, 2 та ИВЛ аппаратлари, жарроҳлик блоки жиҳозлари).

Тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий асбоб ускуналар билан жиҳозлаш орқали тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида Маҳалла ҳайрия фонди маблағлари ҳисобидан 6 млн 582 минг АҚШ доллари қийматида 4 та шаҳар (Ангрен, Олмалиқ, Чирчиқ, Бекобод) ва 4 та туман (Қуйи Чирчиқ, Янгийўл, Оққўрғон, Оҳангарон) тиббиёт бирлашмаларига 67 номдаги 571 дона замонавий, юқори технологик тиббий ускуналар етказиб берилди.

Шу билан бирга, тиббиёт муассасаларимиз Саломатлик-3 лойиҳаси доирасида 2,4 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари ҳисобидан замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди.

2020 йилда вилоятдаги тиббий муассасаларга маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 8 та портатив рентген, 8 та биохимик анализатор, 31 та ЭКГ, 43 та ИВЛ, 427 та оксигенатор, 630 та пульсоксиметр, 13 та ларингоскоп, 7 та наркоз аппарат, 21 та кардиомонитор, 6 та УЗД, 21 та катта хирургик набор, 15 та СПАП тиббий жиҳозлар олиб берилди.

19. Олий таълим муассасаларида амалга оширилган ишларнинг ижобий натижалар тўғрисида.

Вилоятдаги мавжуд олий таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишлар эътибор қаратадиган бўлсак. Сўнгги тўрт йилда вилоятдаги олий таълим муассасалари сони 1 тадан 6 тага ошди.

Ҳамма нарсанинг моҳияти қиёслашда кўринади.Қуйида келтириладиган бир рақам, ўйлайманки, бу борадаги мавжуд манзара қандай эди-ю, қандай бўлгани ҳақида, сиз ҳурматли халқ вакилларида етарлича тасаввур пайдо қилади, деб ҳисоблайман.

Ўзингиз ўйланг,2017 йилда вилоят ёшларининг олий таълим муассасаларига қамраб олиниши 8 мингдан зиёдроқни ташкил этган бўлса, ушбу кўрсаткич жорий йилга келиб 39 мингдан ошди. Бошқача айтганда, сўнгги 3 йилда вилоят ёшларини олий таълим муассасаларига қамраб олиш даражаси 4 баробарга ошди.

Хусусан, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида 2017 йилда 3 минг нафар талабалар таълим олган бўлса, бугунги кунга келиб ушбу олий таълим муассасасида талабалар сони 16 минг нафарга етди (5 баробарга ошган).

Шунингдек, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетнинг 800 ўринли 3 та ўқув биноси ҳамда футбол майдони павилиони мукаммал таъмирдан чиқарилди.

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг 
600 ўринли ўқув биноси жорий таъмирланди, 400 ўринли 1 та талабалар турар жойи, 840 ўринли 1 та ўқув биноси реконструкция қилиниб тўлиқ жиҳозланди.

20. Аҳолини, айниқса ёшларни спорт билан шуғулланиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, янги спорт мажмуалари ва майдончаларини барпо этиш, спорт турларини ривожлантириш, иқтидорли ёшларни танлаш, юқори малакали спортчилар ва спорт захирасини тайёрлаш, жаҳон ареналарида эришилган натижалар.

Вилоятда мунтазам спорт билан шуғулланиш мақсадида стадионлар, спорт заллари, майдон ва майдончалар, манежлар, сузиш ҳавзалари сингари жами 4 106 та спорт объектлари фаолият юритмоқда.

Бугунги кунда, вилоятда спорт секцияси ва бўлимларида дарсдан ва ишдан ташқари вақтда спорт билан шуғулланаётганлар сони жами 141 минг нафарни ташкил этади. Айтиш жоизки, яқин-яқингача уларнинг аксарияти ёшлар эди. Эндиликда оммавий спорт тадбирларида аҳолининг барча қатлами фаол иштирок этмоқда.

Хусусан, 470 та маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳолини айниқса ёшларни ишдан ва дарсдан ташқари спортга жалб қилиш ва уларга шароит яратиш мақсадида, “Воркоут” маҳалла (кўча) фитнеси майдончаси, умумий узунлиги 107 километрдан зиён бўлган “Саломатлик йўлакчаси” ташкил этилди. Шунингдек, жойларда “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” шиори остида ўтаётган тадбирлар кўтаринки руҳда, кенг қамровда бўлаётганига барчангиз гувоҳсиз, албатта.

Алоҳида мамнуният билан айтиш ўринлики, 2021 йил Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXII (32) ёзги Олимпия ва XVI (16) Паралимпия ўйинларига вилоятдан ҳозирча 4 нафар олимпиядага ҳамда 3 нафар Паралимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритилди. Биз бундай ёшлар билан ҳақли равишда фахрланамиз, уларни муносиб рағбатлантириш чораларини кўраяпмиз ҳамда бундай кейин ҳам азиз спортчи фарзандларимизнинг ҳар бир ютуғини қайта ва қайта эътироф этишга ҳамиша тайёрмиз.

21. Ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирларининг натижадорлиги масалалари.

Бугунги кунда жамиятнинг асосий бўғини бўлган ёш авлодни тарбиялаш, маънан етук, фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ёш авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати янги босқичга кўтарилди.

Сўнгги 4 йил давомида фан, таълим, маданият, санъат, спорт ва бошқа соҳаларда юксак натижаларни қўлга киритган ёшларнинг 6 нафари “Мард ўғлон” давлат мукофоти, 2 нафари “Келажак – бунёдкори” медали, 5 нафари “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Ёшларнинг таълим олишлари учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар натижасида 2020 йилда 11-синф битирувчиларининг 
1 минг 530 нафари хориждаги етакчи олий ўқув юртларига ўқишга кирди.

Шу билан бирга, олий таълим муассасаларидаги 12 нафар ёш олимлар “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали К.Тимирязев номидаги Россия давлат аграр университети, Латвия табиий фанлар ва технологиялар университети, Казань давлат аграр университетларида малака ошириш курсларида иштироки таъминлади.

2020 йилда коронавирус пандемияси сабабли ўрнатилган карантин чекловларига қарамасдан вилоят мавжуд олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган 64 нафар ёш олимлар ўзининг илмий лойиҳаларини ҳимоя қилиб, фан доктори илмий даражасига эга бўлди.

Ёшларнинг хоҳиш ва истаклари, ижтимоий муаммоларини ўрганиш уларни жамиятда ўз ўрнини топиб кетишларига кўмаклашиш мақсадида барча шаҳар ва туманларда ҳар ҳафтанинг бир куни “Ёшлар масалаларини ечиш куни” ҳамда ҳар 15 кунда бир кун “Ёшлар билан ишлаш куни” этиб белгиланди.

Хусусан, жорий йилнинг октябрь ойи давомида Тошкент вилоятида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича шаҳар ва туманлар сектор раҳбарлари ва ёшлар ўртасида ўтказилган очиқ мулоқотларда билдирилган таклиф ва ташаббуслар ҳамда аниқланган ёшлар муаммолари асосида туман ва шаҳарлар кесимида ёшлар дастурлари ишлаб чиқилди.

Дастурлардаги бандлар ижросини тўлиқ амалга ошириш учун республика бюджетидан 528 млрд. сўм, маҳаллий бюджетдан 62 млрд. сўм, бошқа манбалар (инвесторлар, ҳомийлар ва бошқалар) ҳисобидан 281 млрд.сўм маблағлар (жами 871 млрд. сўм) ажратилиши белгиланди.

Бугунги кунга қадар тасдиқланган дастур доирасида 972 нафар ишсиз ёшлар бандлиги таъминланди, 889 нафар ишсиз ёшлар касб-ҳунар ўқитиш ўқув марказларига жалб этилди.

“Беш ташаббус маҳаллаларда” тарғибот лойиҳаси доирасида ёшларни мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқаришга қаратилган 355 та маданий-маърифий тадбирлар ўтказилиб, мазкур тадбирларга 26 минг 128 нафар ёшлар қамраб олинди.

Қуйи Чирчиқ туманидаги “Отажонов”, Нурафшон шаҳридаги “Тонг”, Чиноз тумани “Эшонобод”, Янгийўл тумани “Халқабод”, Юқори Чирчиқ тумани “Гулистон”, Тошкент тумани, Зангиота тумани “Марказий” маданият марказларида таъмирлаш ишлари олиб борилиб, тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Ёшлар ўртасида “Соғлом ҳаёт учун 5 000 қадам”, эрталабки бадантарбия машғулотлари, юриш, югуриш, мини футбол, стол тенниси каби спорт турлар бўйича 2 минг 287 та спорт мусобақалар ва тадбирлари ташкил этилди. Ўтказилган тадбирларда 70 минг 531 нафардан ортиқ аҳоли иштирок этди.

Вилоятнинг Янгийўл шаҳар, Бўка, Оққўрғон, Пискент, Юқори Чирчиқ туманларида “Рақамли технологиялар ўқув марказлари” ташкил этилиб, уларда 450 нафардан ортиқ ёшлар компьютер саводхонлиги бўйича ўқитилди.

22. Маданият соҳасидаги ислоҳотлар натижалари.

Маданият соҳасида ўтказилаётган халқаро анжуман, фестиваллар вилоятда санъатнинг анъанавий хонандалик, мақом, бахшичилик, фольклор йўналишларини ҳар томонлама ривожлантириш ҳамда ёшларнинг ушбу санъат йўналишларига бўлган қизиқишларини ортишга муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Вилоятда ёшларнинг юқоридаги санъат турларига бўлган қизиқишларини орттириш, уларни халқаро танловларга босқичма-босқич тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан 2019 йилда ўтказилган “Ёшлар – келажак бунёдкори!” шиори остидаги “Ёш қўшиқ ижрочилари”, “Ёшлар чолғу ансамбллари ва оркестрлари” танловида 300 нафардан ортиқ ёшлар, 120 тадан ортиқ бадиий жамоалар иштирок этди.

Сўнгги икки йил давомида вилоятда санъатнинг мақом, бахшичилик, фольклор йўналишларини ривожлантириш мақсадида Юқори Чирчиқ туманида 2 та бахшичилик, Оққўрғон, Бўка, Чиноз, Зангиота ва Қибрай туманларида 8 та мақом, Оҳангарон шаҳри, Қуйи Чирчиқ, Оққўрғон ва Паркент туманларида 6 та фольклор жамоалари ташкил этилди. Ташкил этилган тўгаракларда жами 700 га яқин санъатга қизиқувчи ёшлар қамраб олинди.

Аҳолининг мақом санъатига бўлган қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда 2019 йилда вилоятда Мақом ансамбли ва вилоят Филармонияси томонидан 12 маротаба қўшма концертлари ташкил этилди.

Пандемия даврида вилоятимиз санъаткорлари масофадан туриб турли лойиҳаларни амалга оширганини, халқимиз кайфиятини кўтарадиган ижтимоий акциялар ўтказишганини шу ўринда қайд этишни истардим.

Санъат – инсон камолотида, айниқса, ёшлар тарбиясида беқиёс куч. Биз мазкур соҳада амалга ошираётган ишларимиз ҳали бошланғич нуқтада эканини, Ўзбекистон Маданият вазирлиги билан биргаликда бу йўналишда режалаштирган асосий ишларимиз натижаси келгуси йилда кўзга яққол таъкидланиши билдирмоқчиман.

23. Аёлларнинг жамиятдаги ролини кучайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш натижадорлиги.

Кейинги уч йилда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва
манфаатлари ҳимоясига қаратилган қарийб 20 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, шу жумладан, 2 та қонун, 1 та Президент Қарори, 4 та Президент Фармони, 13 та Вазирлар Маҳкамаси Қарори қабул қилинди.

Қонун ҳужжатлари хотин-қизларнинг меҳнат ва тадбиркорлик ҳуқуқлари камситилишига оид стандартларга мослиги нуқтаи назаридан инвентаризация қилинди.

Давлат бошқарувида хотин-қизлар иштирокини ошириш мақсадида 500 дан зиёд фаол хотин-қизлардан иборат кадрлар захираси шакллантирилди. Ҳозирги кунда уларни турли раҳбарлик лавозимларига тайёрлаш бўйича тизимли ўқувлар ташкил этилмоқда.

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашда тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, жами 2 395 нафар хотин-қизларга 80 млрд. 385 млн. сўм миқдорда кредитлар ажратилиб, шундан 1 711 нафар аёлларга “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида 53 млрд. 666 млн. сўм, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан 98 нафар аёлларга 3 млрд. 900 млн. сўм, 586 нафар аёлларга бошқа ижтимоий дастурлар доирасида 22 млрд. 818 млн. сўм миқдорида кредитлар ажратилишига кўмаклашилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4235-сон Қарорига асосан ташкил этилган “Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари” томонидан 2020 йил ўн ойи давомида 3 минг 334 нафар хотин-қиз 15 йўналишдаги касблар бўйича ўқитилди ва сертификатлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Касбга ўқитиш марказларида 2020 йил январь-октябрь ойлари давомида ишсиз деб эътироф этилган 
1 минг 304 нафар хотин-қизлар касбга тайёрланди, қайта тайёрланди ва уларнинг малакаси оширилди.

photo_2020-12-19_15-55-25.jpg

Ҳудудларда Хотин-қизлар тадбиркорлиги марказлари ташкил этилиб, аёлларга тадбиркорлик, ҳунармандлик фаолиятини йўлга қўйиш, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, бандликни таъминлашда амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Хусусан, бугунги кунга келиб, 8 минг 300 нафардан ортиқ хотин-қиз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган бўлиб, улар томонидан 18 минг дан ортиқ иш ўрини барпо этилган.

24. Туризм соҳасида амалга оширилган ишлар, реконструкция қилинган зиёратгоҳлар ва маданий мерос объектлари, хорижий туристлар оқимининг кўпайиши, уларга яратилган қулай шарт- шароитлар, жумладан барпо этилган замонавий меҳмонхоналар ва логистика хизматлари.

Бугунги кунда вилоятда туризм салоҳиятини ривожлантириш ҳамда аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоят бўйича бугунги кунда туристлар учун жами 522 та жойлаштириш воситалари мавжуд.

Булар сони 2020 йил бошида 273 та ташкил этган бўлса, жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида 249 та янгидан ташкил этилди (14 та меҳмонхона, 2 та хостел, 5 та санаторий ва соғломлаштириш объектлари, 218 та оилавий меҳмон уйлари).

2020 - 2021 йиллар давомида қиймати 4 трлн 908 млрд.сўмлик жами 115 та туризм йўналишидаги инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши ва натижада 5 617 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган (1 трлн 635 млрд.сўмлик ташаббускорлар томонидан, 258,6 млрд.сўм тижорат банк кредити ҳамда 321,6 млн. АҚШ доллар хорижий инвестиция).

Жорий йилнинг 11 ойи давомида қиймати 527 млрд.сўмлик 34 та йирик туризм объектлари фойдаланишга топширилди ҳамда 1 251 та янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, жорий йил якунига қадар умумий қиймати 131 млрд.сўмлик яна 5 та янги лойиҳалар фойдаланишга топширилиш арафасида. Натижада 265 та янги иш ўринлари яратилади (шундан 10,0 млн.АҚШ доллар хорижий инвестиция)

2020 йилда жами вилоятга ташриф буюрган туристлар сони 1,6 млн нафар (хорижий туристлар 16 минг нафар, маҳаллий туристлар 1,5 млн нафар)ни ташкил этиб кўрсатилган хизматлар экспорти 12 млн. АҚШ долларни ташкил этмоқда. (Пандемия сабабли камайган)

2021 йилда эса ўтган йилги кўрсаткични 3 бараварга ошириш орқали жами туристлар сонини 4.2 млн (хорижий сайёҳлар 350 минг) нафарга етказиш ҳамда хизматлар экспортини 230 млн. АҚШ долларга ошириш бўйича чора-тадбир ишлаб чиқилди.

Бунда, жойларда инфраструктурани яхшилаш, транспорт-коммуникация тармоғини модернизация қилишга алоҳида эътибор қаратамиз. Шунингдек, зиёрат туризми йўналишида ҳам олдимизда катта вазифалар турибди.

25. Рақамли технологияларни жорий қилиш ва рақамлаштириш борасида амалга оширилган ишлар натижадорлиги, жумладан ягона интерактив хизматлар портали орқали кўрсатиладиган хизматлар, ИТ парклар ташкил этиш натижалари.

Вилоятда рақамли технологияларни жорий қилиш ва рақамлаштириш борасида жорий йилда 3 минг 616 км. узунликдаги оптик толали алоқа линиялари тортилган бўлиб, йил якунига қадар оптик толали алоқа линиялари узунлиги 3 минг 800 км.га етади. Вилоятдаги 25 мингта истеъмолчига “ЖиПон” технологияси асосида телекоммуникация хизматлари тақдим этиш ишлари амалга ошириш режалаштирилган. Шу билан бирга, 20 минг та истеъмолчиларга сифатли телекоммуникация хизматларини кўрсатиш мақсадида 750 км узунликдаги линия кабель тармоқларда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Ҳурматли депутатлар ва тадбиркорлар!

Юқорида келтирилган рақамлар, фактлар, амалга оширилган ишлар ҳақида ахборотлар амалга оширилган ишларимиздан айрим манзаралар, холос.

Шунингдек, кириб келаётган 2021 йил учун олдимизга жуда катта марралар қўйганмиз, айни пайтда режалар, лойиҳалар, дастурлар ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Ижозатингиз билан 2021 йилда амалга оширадиган ишларимиз мазмун-моҳияти ҳақида қисқача тўхталмоқчиман.

Биринчидан, иқтисодиётнинг барқарор ўсиш суръатларини янада юксалтириш энг муҳим масала бўлиб қолади.

Хусусан, бунда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 64,7 трлн сўм ёки ўсиш суръатини 103 фоизга етказишни режалаштирганмиз.

Келгуси йилда инвестиция дастури доирасида 355,6 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар иштирокидаги 110 та лойиҳа ва ҳудудий инвестиция дастури асосида 6 трлн. 835 млрд. сўмлик 282 та лойиҳани амалга ошириш вазифасини олдимизга қўйдик.

Вилоятнинг экспорт салоҳиятини ошириш юзасидан маҳаллий хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминловчи юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширган ҳолда 2021 йилда вилоят бўйича маҳсулот экспорт қилиш ҳажмларини 670 млн доллардан оширишни режалаштирганмиз.

Иккинчидан, барча саъй-ҳаракатлар, манзилли дастурлар, лойиҳаларнинг натижадорлигига – халқимиз ҳаётини фаровон қилишга қўшган ҳиссаси, яъни, янги иш ўринларини барпо этиш каби ижтимоий аҳамиятга эга бўлган кўрсаткичлар билан баҳоланади.

Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун маҳаллий бюджет харажатларининг 64,3 фоизи йўналтирилади. Шу жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга тайинланадиган нафақа тўловлари учун ажратиладиган маблағлар 3 баробарга оширилади ва 174,7 млрд.сўмни ташкил этади. Шунингдек, инвестиция дастурига мувофиқ, 2021 йилда жами 868,7 млрд сўм маблағ ҳисобига 138 та ижтимоий соҳа объектини янгидан қуриш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш режалаштирилган.

Бундан ташқари, аҳолининг ўсиш суръатларини ҳамда уй-жойга бўлган талабни инобатга олган ҳолда келгуси йил 1 минг 800 та хонадондан иборат 90 та кўп қаватли уй қурилади.

Учинчидан, мавжуд инфраструктурани яхшилашга алоҳида эътибор қаратилади.

Вилоятдаги 132 та маҳаллалардаги 330 та кўчаларда 143 км ички йўлларни таъмирлаш учун 66,2 млрд сўм маблағ ажратилади.Шу билан бирга, ободонлаштириш ишларига 2021 йилда 129,9 млрд сўм маблағ ажратиш кўзда тутилган.

Тўртинчидан, қишлоқ хўжалиги соҳасига инновация ишланмаларини кенг жорий этиш, мавжуд тармоқларни модернизациялаш ишлари изчил давом эттирилади.

Мавжуд сув хўжалиги ташкилотларини сақлаш учун 100,2 млрд сўм, шундан насос станциялари томонидан истеъмол қилинадиган электр энергияси харажатларини қоплаш учун 37,8 млрд сўм маблағ ажратиш режалаштирилмоқда.

Бунинг ҳисобига вилоятдаги 51 минг гектардан зиёд экин майдонлари узлуксиз сув билан таъминлашга эришилади.

Бешинчидан, ахборот-коммуникация ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишларимизни янада жадаллаштирамиз.

Шу мақсадда телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш йўналишида 35 минг 700 дона кенг полосали кириш портларини ўрнатиш, 180 та мобиль алоқа тармоқларини кенгайтириш ва модернизация қилиш, узунлиги 1 050 км бўлган оптик толали алоқа линиялари қурилади. Шаҳар ва туманларда рақамли технологиялар ўқув марказини ишга тушириш орқали йилига 7 минг нафар давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларини ахборот технологиялари соҳасида ўқитиш имконияти яратилади.

Бу йўналишда олиб борилган барча саъй-ҳаракатларимиз натижасида, “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси иштирокчилари салмоғини 12 минг нафарга етказиш кўзда тутилмоқда.

Олтинчидан, Тошкент вилоятининг туристик жозибадорлигини, шунингдек, салоҳиятини ошириш бўйича ишлар тизимли равишда олиб борилади.

Бунда ички туризм ривожлантиришда ҳар бир вилоят билан ишларни алоҳида ташкил этиш, хорижий зиёратчиларни Тошкент вилоятига жалб қилиш бўйича Туркия, Индонезия, Малайзия, Покистон, Бангладеш, Ҳиндистон, Россия (Татаристон, Бошқирдистон, Чеченистон) ва Ўрта Осиё мамлакатларидаги дипломатик ваколатхоналар орқали туристик ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтиришни мақсад қилганмиз.

Ушбу давлатлар аҳолисининг кўпчилик қисми мусулмонлар бўлганлигини инобатга олиб, давлатларнинг туризм ва дин ишлари ташкилотлари, салоҳиятли туристик компаниялари вакиллари билан видео мулоқотлар ўтказиш, уларни Тошкент вилоятига танишув саёҳатларига таклиф қилиш ҳамда 2021 йилда камида 600 мингдан кўпроқ зиёратчиларни жалб қилиш режалаштирилмоқда.

Дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда, 2021 йилда Тошкент вилоятига жами 4,2 млн нафар сайёҳ ташриф буюриши кутилмоқда. Шунга мос равишда қўшимча 38 та меҳмонхона хусусий сектор иштирокида қуриб, фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Еттинчидан, вилоятимизнинг маъмурий маркази – Нурафшон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда шаҳарсозлик-қурилиш ишларини юқори суръатларда давом эттириш олдимизда турган асосий вазифалардан биридир.

Хусусан, Нурафшонни пойтахтимиз, шунингдек, бошқа вилоятлар марказлари билан боғлайдиган жамоат транспорти ташкил этиш, мавжуд техникалар салмоғини талаб асосида ошириб боришни режа қилганмиз. Қолаверса, вилоятнинг шаҳар ва туманларидан Нурафшонга автобуслар қатновини тўлиқ ташкил этиш ишлари 2021 йилда ниҳоясига етказилади.

“СМАРТ СИТИ” қурилиши 2021 йилда янада жадаллашади. Ҳозирги кунда 4 та (вилоят Суд биноси, вилоят прокуратураси, вилоят ИИБ, мактабгача таълим муассасаси) объектларда қурилиш ишлари олиб борилаётган бўлса, келгуси йилда қурилиш кенг миқёсда олиб борилади. Бу борада Сингапурлик ҳамкорлар билан дастлабки келишувларга эришдик.

Қолаверса, 2021 йилнинг 1-чорагида вилоят ҳокимлигининг маъмурий биноси қурилиши бошланади. Вилоятимиз марказида йирик бизнес марказининг қурилиши ҳам баҳордан бошланади. Шу мақсадда хорижлик инвесторга 6 гектар ер майдони ажратиб берилди.

Хулоса қилиб айтганда, келгуси йилда амалга оширилаётган барча саъй-ҳаракатларимизнинг моҳиятида халқимизни рози қилиш, аҳоли, биринчи навбатда, ёшлар бандлигини таъминлаш масалалари асосий ўринни эгаллайди.

Бу борада ҳар йили махсус дастурлар қабул қилиняпти. Хусусан, бўш ва квоталанадиган иш ўринларига банд бўлмаган аҳолини жойлаштириш, ўзини ўзи банд қилишнинг самарали йўлларини ривожлантириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, 2021 йилда вилоятда 27 минг нафардан зиёд фуқарони доимий ишга жойлаштиришни олдимизга қатъий мақсад қилиб олдик. Бу иш жойлари асосан, келгуси йилда амалга оширилиши кутилаётган инвестицион лойиҳалар ҳамда ишга тушаётган янги қувватлар ҳиссасига тўғри келади.

Ҳурматли сессия қатнашчилари!

Қадрли дўстлар!

Замон шиддат билан ўзгариб, вақтнинг қадри ортиб боряпти. 2021 йилги режаларимизнинг кўлами ўтаётган ҳар бир кун, соат ва дақиқалардан унумли фойдаланишни тақозо этмоқда.

Асосий мақсад — барча саъй-ҳаракатимиз аҳоли турмуш фаровонлигига хизмат қилсин.

Умуман олганда, юқоридаги барча тадбирлар белгиланган муддатларида сифатли бажаришга тўлиқ имконият мавжудлигини яна бир бор таъкидлаган ҳолда, барча сектор раҳбарлари, туман ва шаҳарлар ҳокимлари ва албатта депутатларимиз амалий кўмаклари билан бу ишларни тўла-тўкис уддалаймиз, деб Сизларни ишонтираман.

Эътиборингиз учун раҳмат!




  • 503