Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Нурафшон нидерландиялик сармоядорларни қизиқтирмоқда

Нурафшон нидерландиялик сармоядорларни қизиқтирмоқда
07.10.2020
Нурафшон шаҳар ҳокими Қ.Ҳакимов Нидерландия давлатининг “Lumidea Engineering B.V” компанияси раҳбари Эшреф Ўзшаҳин бошчилигидаги инвесторларни қабул қилди.

Учрашувда меҳмонларга Нурафшон шаҳрида бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар, истиқболдаги лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

Ўз навбатида хорижлик меҳмонлар ҳам иқтисодий-ижтимоий соҳаларга оид долзарб лойиҳаларга қизиқиш билдириб, бу борада ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди. Самимий ва дўстона ўтган учрашувда томонлар бир қатор янги лойиҳаларни ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олдилар.



  • 370