Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Вилоят сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

08.10.2019
Комиссия раиси Ж. Насриддинов бошқарган йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси 9 ва 20-моддалари, шунингдек, халқ депутатлари вилоят Кенгаши, ҳамда халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар Кенгашларининг қарорларига мувофиқ, халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси ўзининг тегишли қарорини қабул қилди.
Қарорга кўра, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича сайлов округлари миқдори 60 та этиб белгиланди. Сайлов округларининг номлари, сони ва чегаралари, тартиб рақамлари, сайловчилар миқдори ва бошқа маълумотларга ойдинлик киритилди ва бу маълумотлар маҳаллий матбуотда эълон қилинади.
Мажлисда Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тақвим режасининг амалдаги ижроси ва комиссия ваколатига кирадиган бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Округлар бўйича тўлиқ маълумотлар билан "Тошкент ҳақиқати" ва "Ташкентская правда" газеталарининг эртанги сонлари орқали танишишингиз мумкин.

Манба: Халқаро Матбуот маркази Тошкент вилояти бўлими

  • 833