Сўровнома
Янгиликлар
Бўка тумани пахтакорлари бу йил 35 600 тонналик хирмон бунёд этиш учун азму қарор қилишган
Бўка тумани пахтакорлари бу йил 35 600 тонналик хирмон бунёд этиш учун азму қарор қилишган. Пахта йиғим-теримида маҳалла фуқаролар йиғинларининг раислари алоҳида жонбозлик кўрсатишмоқда.Улар вақтинча иш билан банд бўлмаган фуқароларни ўз ортидан эргаштириб фойдали ва даромадли ишга -пахта йиғим-теримига жалб қилишган.
06.11.2019
Янги театр фаолият бошлади
Маданият бўлими мутасаддиларининг хабарларига кўра, эндиликда Ангрен шаҳрининг бундан буён ўз театри бўлади. Тажрибали ва истеъдодли режиссёр, моҳир педагог Қаҳрамон Саъдуллаев бу эзгу ишни амалга оширишга киришди.
06.11.2019
Норвегия билан ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг устувор йўналишлари муҳокама этилди
2019 йил 5 ноябрь куни Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Софоевнинг Норвегия Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Аудун Халворсен билан учрашуви бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва Норвегия ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни, шунингдек БМТ шафелигида Оролбўйи минтақаси учун кўп шериклик асосидаги Траст фонди доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.
06.11.2019
Танзила Нарбаева Қозоғистон Президенти билан учрашди
Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон парламенти делегацияси расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлиб турибди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Токаев билан учрашди.
06.11.2019
Мева-сабзавотчиликни янада ривожлантириш ва экспортини ошириш чора-тадбирлари белгилаб берилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 ноябрь куни мева-сабзавотчилик тармоғини янада ривожлантириш ва экспортини ошириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.
06.11.2019
Экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича Республика комиссияси Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди
Жорий йилнинг 4 ноябр куни Инвестициялар ва Ташқи савдо вазири С. Умурзаков бошчилигидаги ҳудудлар ва тармоқларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича Республика комиссияси жойларда Қорақалпоғистон Республикасининг инвестиция ва экспорт кўрсаткичларини муҳокама қилди.
05.11.2019
Матбуот анжумани
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2019 йил 4 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида матбуот анжуманини ўтказди.
05.11.2019
Навоий ЭИЗ да Ўзбек-Хитой фармацевтика заводи қурилиши бошланди
4 ноябрь куни Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ХХР илм-фан ва технологиялар вазирлигининг Ижтимоий соҳаларда илм-фан ва технологияларни ривожлантириш департаментининг бош директори ўринбосари Тян Баогу бошчилигидаги Хитой делегациясини қабул қилди.
05.11.2019
Пойтахтимизда “Цемент саноати ва бозори” XVII халқаро анжуман ўз ишини бошлайди
Шу муносабат билан пойтахтимиздаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ва Россия Федерациясининг “Бизнес цем” компанияси ҳамкорлигида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
04.11.2019
Ўзбекистон ва Ҳиндистон мудофаа вазирлари мулоқот ўтказди
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов Ҳиндистон Мудофаа вазири Ражнатх Сингх бошчилигидаги делегация вакиллари билан мулоқот ўтказди.
04.11.2019