Сўровнома
Янгиликлар
Вилоят ҳокими ўринбосари Олмалиқда коммунал соҳани кўздан кечирди
Тошкент вилоят ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Барҳаёт Мелиев Олмалиқ шаҳрида бўлиб, шаҳар ҳокимлиги ва коммунал хўжалик ташкилотларининг раҳбарлари ҳамроҳлигида ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари билан танишди.
24.02.2021
Ёшлар етакчиси Алишер Саъдуллаев маҳорат дарси ўтди
Нурафшон шаҳридаги “Ёшлар маркази”да ўтаётган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувига кутилмаганда Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги раҳбари, сенатор Алишер Саъдуллаев кириб келди. Учрашувда меҳмон сифатида IT бўйича дастурчи Алишер Таджиев хам қатнашди.
24.02.2021
Ёшларнинг қутқарувчиликка бўлган қизиқиши ортмоқда
Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳарбийлик, хусусан, қутқарувчилик касбига қизиқтириш мақсадида Оҳангарон туман ва шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимлари томонидан "Мен қутқарувчи бўламан!" шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик тадбири ўтказилди.
24.02.2021
Тадбиркор аёлларнинг экспорт салоҳияти оширилмоқда
Қибрай туманида кичик бизнес соҳасида хотин-қизлар имкониятини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида туман ҳокимлиги ҳамда "Тадбиркор аёл" ассоциацияси ҳамкорлигида тадбиркор аёллар учун "Экспорт имкониятлари" мавзусида семинар ташкил этилди.
24.02.2021
Оилавий корхона маҳсулотларининг харидоргирлиги ошмоқда
Тадбиркор Мадамин Каримов мамлакатимизда яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, Оҳангарон шаҳар “Ёшлик” МФЙда “Оҳангарон қандолат” оилавий корхонаси фаолиятини йўлга қўйди. Бугунги кунда 36 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган корхонада халқимиз дастурхони учун турли маҳсулотлар тайёрланмоқда. Ишчиларнинг ўртача ойлик маоши 1 млн 200 минг сўмни ташкил этади.
24.02.2021
Депутатлар ислоҳотлар билан танишишди
Оҳангарон тумани ҳокими Абдурасул Абдуллаев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Носиржон Аминов, туман Кенгаши депутати Гулнора Муратова ҳамда Ангрен шаҳар Кенгаши депутатлари Авазхон Абдулхаев ва Виктор Бондаренколар билан учрашув ўтказди.
24.02.2021
Қўшма фармойиш ижроси амалда
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари томонидан имзоланган Қўшма фармойиш ижроси юзасидан Тошкент вилоятида амалий тадбирлар олиб бориляпти.
24.02.2021
Тошкент вилоятида “зарбдор" тезкор-профилактик тадбири бошланди
Тошкент вилоят ИИББ ва ҳамкорликдаги ташкилотлар томонидан тезкор-қидирув тадбирларининг “зарбдор ойлиги”ни ўтказиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
23.02.2021
Депутатлар муҳим масалаларни муҳокама қилдилар
Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг йигирма учинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда депутатлар, туман фаоллари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирок этди. Сессияга туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев раҳбарлик қилди.
23.02.2021
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади
Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг куни кеча бўлиб ўтган 46-сессиясида илк бор аъзо давлат сифатида иштирок этди. Шу жиҳатдан бу кун мамлакатимиз тарихига муҳим сана сифатида кирди.
23.02.2021