Сўровнома
Янгиликлар
Озарбайжон молия вазири С.Шарифов билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 14 октябрь куни Боку шаҳрига ташрифи доирасида Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Озарбайжон молия вазири С.Шарифов билан учрашди.
15.10.2019
Озарбайжон Республикаси Иқтисодий ривожланиш вазири Ш.Мустафаев билан учрашув бўлиб ўтди
савдо вазири С.Умурзаков Озарбайжон Республикаси Иқтисодий ривожланиш вазири Ш.Мустафаев билан учрашди.
15.10.2019
Ўзбекистон Президенти Кавказ мусулмонлари идораси раиси билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Боку шаҳрида Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозодани қабул қилди.
15.10.2019
Халқ таълими вазирининг Чирчиқ шаҳрига бўлган ташрифи янги тайинлов билан якунланди
2019 йил 14 октябрь куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Ш. Шерматов билан Тошкент вилоятининг барча шаҳар, туманлари халқ таълими бўлими мудирлари ва мактаблар директорлари учрашуви бўлиб ўтди.
15.10.2019
Тошкент вилоятининг яна тўртта ҳудудида хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш пункти очилди
Шу пайтгача бундай бўлим вилоятнинг 8 та ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган эди. Фуқароларнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, Ангрен, Бекобод, Нурафшон шаҳри ва Бўстонлиқ туманида ҳам хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш (маълумотларни йиғиш) пункти иш бошлади ва барча зарур техник восита, қурилма билан таъминланди.
14.10.2019
Бошланғич синфларда ўқиш ва математика кўникмаларини яхшилаш бўйича АҚШ ва Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлиги
Америкалик беш нафар мутахассис Халқ таълими вазирлигидаги ҳамкасблари билан ҳамкорликда иккинчи ва тўртинчи синф ўқучиларининг ўқиш ва математика бўйича кўникмаларини баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди.
14.10.2019
“The Chance” республика ёшлари форуми ўтказилди
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида олийгоҳнинг мустақил талабалар уюшмаси томонидан “The Chance” республика ёшлари форуми ўтказилди.
14.10.2019
Ўзбекистон Президенти Испания Қиролини табриклади
12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Испания Қироли Фелипе Олтинчига Испан миллати куни муносабати билан табрик йўллади.
14.10.2019
«Ҳуқуқий билимлар куни»
Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан 12 октябрь куни Чирчиқ шаҳрининг «Машинасозлар истироҳат боғида 1000 нафардан ортиқ ёшлар ва тадбиркорлар иштирокида «Ҳуқуқий билимлар куни» флешмоби ўтказилди.
14.10.2019
3-умумий ўрта таълим мактабида «Қувноқлар ва зукколар» кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди
9 та мактаб жамоалари қатнашган танловнинг туман босқичида 24-мактабнинг «МТЁ» жамоаси 46 балл тўплаб, учинчи, 3-мактабнинг «Бойвачча» жамоаси 48 балл тўплаб иккинчи ва 72-ИДУМнинг «Жентельменлар» жамоаси 51 балл тўплаб, биринчи ўринни эгаллади.
14.10.2019