Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Янгиликлар

Tbilisi Silk Road Forum: Янги Ипак йўли мамлакатлари ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Грузияда ўтказилган «Tbilisi Silk Road Forum» халқаро тадбирида Ўзбекистон делегацияси иштирок этди. Мазкур форумнинг мақсади Янги Ипак йўли мамлакатларининг юқори мартабали сиёсатчилар, ишбилармонлар ва ҳамжамиятлар етакчилари ўртасида кўп томонлама мулоқот учун халқаро платформа сифатида хизмат қилишдан иборатдир. Бу эса, ўз ўрнида, минтақа ва дунё иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатувчи масалаларнинг умумий ечимини топиш имконини беради.
30.10.2019

"Экскурсия ярмаркаси" ўтказилди

Олмалиқ шаҳрида илк маротаба иш билан банд бўлмаган хотин-қизлар учун шаҳар ҳокимлиги ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда "Экскурсия ярмаркаси" ўтказилди.
29.10.2019

Партиямиз мақсади фуқаролар учун тенг шароит яратишдир

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши ва вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорликда “Ижтимоий ҳимоя ва фаровонлик учун курашимиз” шиори остида янгича усулда тарғибот тадбири ўтказди. Унда тумандаги юзлаб аҳоли вакиллари қатнашди.
29.10.2019

Пискентда заъфарон қийғос гулга кирди

Пискент туманидаги Култепа маҳалласида афғонистонлик инвесторлар томонидан ташкил этилган "Турон бизнес лимитед" МЧЖда шифобахш ўсимлик заъфарон етиштирилмоқда.
28.10.2019

Сайловолди ҳисобот конференцияси танқидий-таҳлилий руҳда ўтди

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент вилояти кенгашининг сайловолди ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
28.10.2019

«Invest in Tashkent Region» халқаро инвестицион форуми бугун ўз ишини якунлади

Форумнинг сўнгги куни доирасида иштирокчилар Тошкент вилоятидаги саноат объектларига ташриф буюришди.
28.10.2019

Тошкент вилояти Марказий Осиёда ҳам алоҳида аҳамиятга эга – Япония вакили

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган Invest in Tashkent region форуми давом этмоқда. Унда турли халқаро ташкилотлар ва хорижий ҳукумат делегациялари, институционал инвесторлар ва бизнес вакиллари иштирок этяпти.
28.10.2019

Байрам муносабати билан 300 нафардан ортиқ ходимлар тақдирланди

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасида, 25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
28.10.2019

БМТ шафелигида халқаро анжуман

Нукус шаҳрида БМТ шафелигида “Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар зонаси” мавзуида халқаро анжуман бўлиб ўтди.
28.10.2019

Ўзбекистоннинг жаҳон бозорига интеграциялашуви экспертлар муҳокамасида

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида 25 октябрь куни Ўзбекистоннинг жаҳон молия бозорига интеграциялашуви, бу жараёндаги асосий тенденциялар, муаммолар ва истиқболлари муҳокамасига бағишланган анжуман ташкил этилди.
28.10.2019