Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Янгиликлар

Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимовнинг тадбиркорлар, ўрта ва кичик бизнес вакиллари ҳамда шаҳар аҳолисига Мурожаатномаси

Азиз ҳамшаҳарлар, ҳурматли тадбиркорлар, тадбиркор бўламан, деган ёшлар!

Маълумки, Олмалиқ иқтисодий салоҳияти билан нафақат вилоятимизда, балки республикамизда ҳам алоҳида ўрнига эга бўлган саноатга ихтисослашган шаҳар. Шунингдек, сўнгги йилларда юртимизда тадбиркорларга яратилаётган имконият ва имтиёзлар натижасида шаҳримизда ҳам тадбиркорлик фаолияти ривожланиб, кенгайиб бормоқда. 

21.11.2019

Чирчиқ шаҳрида фаолият юритаётган барча тадбиркорлар, ўрта ва кичик бизнес вакиллари ҳамда шаҳар аҳолисига Мурожаатнома

Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармон дўстлар! Азиз ҳамшаҳарлар!

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан фаровон ҳаётимизнинг асосий омили бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Фақат рақобатбардош иқтисодиёт, барқарор ишлаб турган корхоналар ва ривожланган тадбиркорлик тизимигина Ўзбекистонни ҳар томонлама тараққий топган давлатга айлантириши ҳамда барча ижтимоий-маиший муаммоларни ҳал этилишига замин бўлиши мумкин. 

21.11.2019

Ўртачирчиқ туманида фаолият юритаётган барча тадбиркорлар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган туман аҳолисига Мурожаатнома

Ҳурматли тадбиркорлар, Қадрли тумандошлар!
Бугунги кунда тадбиркорлик, ўрта ва кичик бизнес жаҳон мамлакатларида иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши учун асос бўлиб хизмат қилмоқда. Ривожланган давлатларда тадбиркорлик субъектлари умумий корхоналар сонининг 90 фоиздан зиёдини ташкил этади ва меҳнатга лаёқатли аҳолининг 50 фоиздан ортиғини иш билан таъминлайди.
20.11.2019

Тошкент тумани ҳокими Акбар Сулаймоновнинг тадбиркорлар ҳамда туман аҳолисига Мурожаатномаси

Ҳурматли тадбиркорлар, Қадрли тумандошлар!

Ҳозирги кунда тадбиркорлар, ўрта ва кичик бизнес вакиллари жаҳон иқтисодиётининг барқарор ривожланиши учун асос бўлиб хизмат қилмоқда. Ривожланган давлатларда тадбиркорлик субъектлари умумий корхоналар сонининг 90 фоиздан зиёдини ташкил этади ва меҳнатга лаёқатли аҳолининг 50 фоиздан ортиғини иш билан таъминлайди.

20.11.2019

Cайлов ва сиёсий партиялар

Сиёсий партиялар мамлакатни мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожлантириш ҳамда демократияни таъминлашда фавқулодда муҳим роль ўйнайдиган жамоат бирлашмасидир.
20.11.2019

Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Рустам Холматовнинг тадбиркорларга МУРОЖААТНОМАСИ

Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармон дўстлар!

Ўзингизга жуда яхши маълумки, мамлакатимизда айни пайтда тадбиркорлик фаолиятини кенг ривожлантиришга давлат сиёсатининг энг устувор йўналиши сифатида қаралаяпти.

20.11.2019

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллиги кенг нишонланмоқда

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллиги тантаналари Пискент туманида ҳам кўтаринки кайфият ва уюшқоқлик билан ташкил этилди.
19.11.2019

“Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси"да АКТ вазирлиги маҳсулотлари тақдим этилмоқда

Жорий йилнинг 18-22 ноябрь кунлари “Ўзекспомарказ" кўргазмалар мажмуасида “Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси" бўлиб ўтмоқда.
19.11.2019

Тошкент вилоятида ҳар жума "чорвачилик куни" деб эълон қилинди

Чорвачилик - сермаҳсул соҳа. Бу соҳани ривожлантириш аҳолининг сут, гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, даромадларини ошириш, қолаверса янги иш ўринларини яратиш орқали бандлигини таъминлаш мумкин.
19.11.2019

Ахборот хизматлари учун семинар-тренинг бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 15-17 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси ҳамда Журналистларни қайта тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳри ИИББ, Тошкент вилояти ИИББ ва вилоятлар Ички ишлар бошқармалари Ахборот хизмати ходимларининг малакасини ошириш мақсадида семинар-тренинг машғулотлари ўтказилди.
18.11.2019