Сўровнома
Янгиликлар
Фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди
Жорий йил 10 июнь куни соат 17:15 да Зангиота туманидаги Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилувчи 23-ёнғин-қутқарув қисми диспетчерлик хизматига "Илм шўъласи канцелярия моллари савдо комплекси" масъулияти чекланган жамиятида электрик бўлиб ишловчи, 1956 йилда туғилган Анвар Унербаевич Аширбаев МЧЖ биноси томида тунги ёритиш чироқларини ўрнатаётган пайтда соғлиғи ёмонлашиб, ҳаракатлана олмай қолганлиги ҳақида хабар келиб тушди.
15.06.2020
Қишлоқ ёшларининг стартап лойиҳалари қўллаб-қувватланмоқда
11-12 июнь кунлари Қуйи Чирчиқ туманида фаолият юритувчи "Ёшлар бизнес инкубатори" МЧЖнинг ғалла майдонида кредит олиш истагини билдирган 30 нафар ёшлар учун дала семинари бўлиб ўтди.
15.06.2020
Бўстонлиқда 300 га яқин оилавий меҳмон уйлари ташкил этилди
Мамлакатимизда сўнгги йилларда миллий урф-одат ва қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш, қишлоқ жойларда тадбиркорлик маданиятини ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва асосийси, ички туризмни ривожлантириш мақсадида оилавий меҳмон уйлари фаолиятига кенг йўл очилди.
13.06.2020
Рустам Холматов вилоят қурилиш комплекси раҳбариятини қатъий огоҳлантирди
Нурафшон шаҳрида Рустам Холматов раислигида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларига бағишланган онлайн мулоқот ўтказилди.
13.06.2020
Ғалла ўрими авж паллага кирди
Айни вақтда Пискент тумани ғалла майдонларида буғдой ўрим-йиғими ишлари авж палласига кирган.
13.06.2020
Тошкент вилояти ҳокими вилоят тадбиркорлари учун қабул ўтказди
Қабул давомида тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммолар, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги масалалар юзасидан Рустам Холматовга мурожаат қилишди.
13.06.2020
МИБ эҳтиёжмандларнинг 63 миллиондан ортиқ қарзини тўлаб берди
Мажбурий ижро бюроси деганда кўз олдингизга қарздорликни темир интизом билан ундирувчи хизмат вакиллари келади.
13.06.2020
Нурафшон шаҳар ҳокими ўринбосари ўзгарди
Нурафшон шаҳар ҳокимининг 2020 йил 11 июндаги қарорига мувофиқ, Абдуллаев Улуғбек Зулхайдарович Нурафшон шаҳар ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимиги тайинланди.
13.06.2020
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков Янгийўл тумани ва Нурафшон шаҳрида бўлди
Ташриф мобайнида вазир Янгийўл тумани ҳамда Нурафшон шаҳридаги янги лойиҳалар билан танишди.
12.06.2020
Ўзбекистон Президенти ЕТТБ президенти билан музокара ўтказди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 июнь куни Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Сума Чакрабарти билан видеоалоқа орқали музокара ўтказди.
12.06.2020