Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Янгиликлар

Лойиҳа доирасида ёшларга ер майдонлари ажратилмоқда

“Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида 10 гектардан зиёд ер майдонлари Бекободлик 10 нафар ёшларга деҳқончилик қилиш учун ажратилди. Ушбу майдонлар шу куннинг ўзида экинга тайёрланиб, деҳқончилик ишлари бошлаб юборилди. Жумладан, 1.3 га. сабзавот, 0.7га. полиз, 1.5 га. дуккакли экинлар, 3 га. бошоқли дон экинлари ва 1.5 га картошка экиш учун ҳамда 5 га эса боғ яратиш учун имкониятлар яратиб берилди.
25.06.2020

Ўрта Чирчиқлик ғаллакорлар зафари

Ўрта Чирчиқ тумани ғаллакорлари жорий йилдаги шартнома топшириғини 16 иш кунида уддалашга муваффақ бўлдилар. Давлат тайёрлов корхоналарига 31 350 тоннадан ортиқ товар дон топшириб, Тошкент вилоятида биринчи бўлиб зафар қучдилар.

24.06.2020

НИДЕРЛАНДИЯДАН НАСЛЛИ МОЛЛАР ОЛИБ КЕЛИНМОҚДА

Қорамолчиликка ихтисослашган “Қурама қорабайирлари” МЧЖтомонидан Нидерландиядан 61 бош наслли қорамол олиб келинди. Шу ойнинг охирига қадар чет элдан яна 600 бош зотдор мол олиб келинади.
24.06.2020

Нурафшон Ўзбекистонда биринчи “Smart City”га айланади

Тошкент вилоятининг маъмурий маркази ҳисобланган Нурафшонни ҳам мамлакатимиздаги биринчи ақлли шаҳарга айлантириш режалаштириляпти. Мазкур концепцияга мувофиқ, шаҳарда маъмурий бинолар, замонавий тураржойлар, бизнес марказлари, меҳмонхоналар, спорт мажмуалари, Ёшлар ижодиёт марказлари, кутубхоналар, мактаблар, кўп тармоқли шифохоналар бунёд этилади.
24.06.2020

Бўстонлиқда “саломатлик посбонлари” иш бошлади

Ички ва ташқи туризм бутунлай тўхтаган, меҳмонхоналар, дам олиш масканлари ва бошқа туристик фаолиятга боғлиқ барча соҳалар катта қийинчиликни бошидан кечираётган паллада, ушбу соҳа яна оёққа туриб, ўзининг олдинги ҳолатига қайтмоқда.

24.06.2020

КЕЛЕС ШАҲАРЧАСИДА БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ АВЖИДА

Куни кеча, туман ҳокимининг ўринбосари Сардорбек Эргашев Тошкент туманида фойдаланишга топширилган объектлар, қурилиш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари якунига етказилаётган янги ва замонавий бинолар ҳолатини кўздан кечирди.
24.06.2020

2020 йил Инвестиция дастури доирасида янги қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган умумтаълим мактаблари ҳақда Ахборот

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги “Ўзбекистон Республикасида 2020-2022 йилларда ижтимоий соҳани ривожлантириш ва ишлаб чиқариш инфраструктурасини такомиллаштириш тўғрсида”ги ПҚ-4565-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилоятида ижтимоий соҳа объектлари ва таълим муассасалари қуриш ишлари олиб борилмоқда. Республика бюджетидан 56.571 млрд сўм миқдорида пул маблағи ажратилган.
23.06.2020

Тадбиркорлар ва ишсиз ёшларга кўмак берилмоқда

Мамлакатимизда сўнгги пайтларда камбағалликни қисқартириш, бу борада аҳоли орасида тадбиркорлик муҳитини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
23.06.2020

Тошкент туманида коронавирус инфекциясига қарши олиб борилаётган ишлар тўғрисида 2020 йил 22 июнь ҳолатига кўра МАЪЛУМОТ

Бугунги кунда коронавирус пандемияси бутун дунёни оғир синовдан ўтказмоқда. Айни кунларда барча куч ва воситалар, маблағ ва ресурслар коронавирус эпидемиясининг кенг тарқалишининг олдини олиш, вирус билан касалланганларни талофатсиз соғайтириш, бутун мамлакатнинг санитария-эпидемиология ҳолатини барқарорлаштиришга йўналтирилган.
23.06.2020

Оҳангаронда яна бир завод ишга тушади

Оҳангарон тумани “Ойбулоқ” МФЙ ҳудудида «EKO-KERAMIKA» МЧЖ қўшма корхонаси томонидан хитойлик ҳамкорлар билан биргаликда 3 гектар ер майдонида умумий қиймати 5 миллион долларлик замонавий типдаги ғишт заводи қурилмоқда.
23.06.2020