Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият

Ҳокимият ҳақида

Тошкент тумани ҳокимлиги (Тошкент тумани, Келес шаҳри, Комилжон Ғофуров кўчаси 8 уй) маҳаллий давлат бошқарув органи. Тошкент тумани ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунга мувофиқ фаолият юритади.

Мазкур ҳуқуқий ҳужжатларга биноан Тошкент тумани ҳокимлиги давлат, хўжалик ва ижтимоий-маданий қурилишга раҳбарлик қилади, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш режаларини ва маҳаллий бюджетни тасдиқлайди, ўзига бўйсунган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, қонунларга риоя этилишини, давлат ва жамоат тартибини, фуқароларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилинишини таъминлайди.

Ҳокимлик бошқарма, бўлим ва турли бўлинмалардан иборат бўлиб, уларнинг таркиби, ташкилий тузилмаси ва фаолияти Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Низом билан белгиланади.

Тошкент тумани ижроия ҳокимияти тузилмаси ва ҳодимлари сони Халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланган бюджет чегарасида Ҳоким томонидан ўрнатилади ва ўзгартирилади.

Тошкент тумани ҳокими шаҳарнинг олий мансабдор шахси ҳисобланади ва бир вақтда туман ҳудудида вакиллик ва ижроия ҳокимиятни бошқаради.

Ҳоким Ўзбекистон Президенти ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашига бўйсунади. Ҳоким Ўзбекистон Президенти томонидан тайинланади, озод этилади ва Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши томонидан тасдиқланади.

Ҳокимнинг ваколат муддати – 5 йил.



  • 86