Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Халқаро ҳамкорлик алоқалари, тадбирлар, семинар тренинглар

Вена шаҳрида “Ўрта Осиё, Кавказ ва Шарқий Европа давлатларида камбағаллик статистикасини гармонизия қилиш” мавзусида семинар ва “БМТ нинг Европа иқтисодий комиссиянинг камбағаллик ва тенгсизликни баҳолаш бўйича экспертлар кенгаши учрашуви” бўлиб ўтди

Вена шаҳрида “Ўрта Осиё, Кавказ ва Шарқий Европа давлатларида камбағаллик статистикасини гармонизия қилиш” мавзусида семинар ва “БМТ нинг Европа иқтисодий комиссиянинг камбағаллик ва тенгсизликни баҳолаш бўйича экспертлар кенгаши учрашуви” бўлиб ўтди
03.12.2018
2018 йил 28 ноябрь куни Вена шаҳрида Ўрта Осиё, Кавказ ва Шарқий Европа давлатларида камбағаллик статистикасини гармонизация қилиш” мавзусида семинар ҳамда 2018 йил 29-30 ноябрь кунлари Вена шаҳрида “БМТ нинг Европа иқтисодий комиссиянинг камбағаллик ва тенгсизликни баҳолаш бўйича экспертлар кенгаши учрашуви” бўлиб ўтди.
Семинар ва экспертлар кенгаши учрашувида Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Умидов иштирок этди.
Семинар ва экспертлар учрашувида Албания, Арманистон, Австрия, Озарбайжон, Белорусь, Босния ва Герцоговиния, Чехия, Грузия, Греция, Исроил, Италия, Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия, Литва, Люксумбург, Мексика, Монголия, Польша, Россия, Словакия, Словения, Жанубий Африка, Швейцария, Тожикистон, Собиқ Югославия Республикаси Македония, Туркия, Украина, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги, Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон. Европа Иқтисодий Комиссияси (ЕЕС), Австрия Тараққиёт Агентлиги, МДҲ давлатлари статистикаси қўмитаси (GIS-Stat), Европа Иттифоқининг Асосий ҳуқуқлари бўйича Агентлиги (FRA), Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (OECD), БМТнинг Лотин Америкаси ва Кариб денгизи бўйича комиссияси (ECLAC), БМТнинг Касовадаги миссияси (UNMIK) ва Жаҳон банки иштирок этди. БМТнинг Европа Иқтисодий Комиссиясини таклифига биноан LIS халқаро ахборот маркази (Люксембург), Лондон иқтисодий мактаби (Британия) ва Нючател Университети швейцариялари қатнашдилар. Семинар ва экспертлар кенгаши учрашувида камбағаллик ва тенгсизликни баҳолаш бўйича кенг кўламли маълумотлар берилди. Камбағаллик ва тенгсизликни баҳолашнинг миллий ва халқаро инкаторлари ва уларни ҳисоблаш усуллари тўғрисида кенг ёритилиб, тушунчалар берилди.
Шунингдек, семинар давомида айрим давлатлар тажрибаси ва уларнинг камбағаллик ва тенгсизликни баҳолаш бўйича ўз усуллари, иш жараёнида дуч келинаётган қийинчиликлар, ютуқлар ва келгусидаги режалари билан ўртоқлашишди.

Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

  • 1259