Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Халқаро ҳамкорлик алоқалари, тадбирлар, семинар тренинглар

Ўзбек-Татар халқлари ўртасида спорт ва ёшлар билан боғлиқ қатор масалалар юзасидан икки томонлама ҳамкорликни англатувчи меморандум имзоланди

Ўзбек-Татар халқлари ўртасида спорт ва ёшлар билан боғлиқ қатор масалалар юзасидан икки томонлама ҳамкорликни англатувчи меморандум имзоланди
15.05.2018
2018 йил 12 май куни Татаристон Республикасининг Ёшлар ва спорт ишлари бўйича вазир ўринбосари бошчилигидаги делегация Тошкент вилояти ҳокимиятига ташриф буюрди.
Мулоқот давомида Тошкент вилоят ҳокими Ғ. Ибрагимов меҳмонларга икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-маърифий ва илмий-техникавий соҳалардаги ҳамкорлик давлат раҳбарларининг ташрифлари мобайнида имзоланган қатор ҳужжатларда акс этгани, бугунги мулоқот ҳам айни мақсадларнинг мантиқий давоми эканини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, пойтахт вилоятининг иқтисодий, маданий, туристик ва спорт борасидаги имкониятлари билан атрофлича таништирилди. Ўзбек-татар халқларининг азалий дўстлиги, эътиқод ва мақсадлари муштараклиги ҳақида самимий фикрлар билдирилди. Муҳими, ишонч, ишончли дўст билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиб, барқарор ривожланишга эришиш мумкин, дейилди учрашувда.
Делегация раҳбари РУСТАМ ГАРИФУЛЛИН – Татаристон Республикасининг Ёшлар ва спорт ишлари бўйича вазир ўринбосари ҳам ўз навбатида таклиф учун миннатдорлик билдирар экан, бу каби ҳамкорлик ришталари бардавомлик касб этиши мақсадга мувофиқлигини эътироф этди. Ўзбек халқининг тафти, меҳмондўстлигини самолётдан тушганимиздаёқ ҳис қилдик, деди самимият билан меҳмон.
Ташриф доирасида ўтган мулоқотда асосан спорт ва ёшлар билан боғлиқ қатор масалалар муҳокама қилинди.
Ҳозирда Татаристон Республикасида таҳсил олаётган 100 лаб ўзбекистонлик ёшларнинг фаоллиги ва зукколиги тилга олинди. Ўзбекистонда спортни ривожлантиришга қаратилган эътибор жумладан спорт музейлари, саройларининг маҳобати, улардаги шароитлар, ёш авлодни соғломлаштириш йўлидаги ислоҳотларни оммалаштириш лозимлиги эътироф этилди.
Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорликни англатувчи меморандум имзоланди.


Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

  • 1180